RU

Последние новости

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  35 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  5 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  15 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  58 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

Денис Коростиченко: "Иккинчи давра биринчисидан ҳам зўр ўтади" Новости

Денис Коростиченко: "Иккинчи давра биринчисидан ҳам зўр ўтади"

Про-лиганинг 11-тури доирасида "Навбаҳор-Фарм" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Илк навбатда, барчани ғалаба билан табриклайман. Ниҳоят, биринчи даврани якунладик. Кутганимиздек, даврани биринчи ўринда тугатдик. Бугунги ўйинда илк дақиқадаёқ гол урилди. Албатта, бу ҳолатдан кейин янада кўпроқ голлар уриб олишимиз мумкин эди. Бироқ рақиб ўзини кўрсата олди ва биз билан яхши ўйин кўрсатди. Яна бир марта айтаман "Юниред", "Навбаҳор-Фарм" каби жамоалар футбол ўйнашга ҳаракат қилишмоқда. Балки чиройли эмасдир, аммо улар тўғри йўналишда ишлашмоқда. Рақибга босим уюштиришга ҳаракат қилишяпти, паслар ўйнашмоқда. Ҳимояда ётиб олиб, натижани ушлаб қолиш учун ўйнашмаяпти. Бугун икки томонга ҳам тўп жуда кўп борди, икки дарвоза олдида вазиятлар бўлди. Натижада футболчилар тезда чарчаб қолишди. Балки шу сабаблидир, ўйин охиригача босимга бой ўйин бўлди. "Навбаҳор-Фарм"да ҳам яхши имкониятлар юзага келди, биз ҳам ҳисобдаги фарқни оширишимиз мумкин бўлганди. Дарвозабонимиз ҳам ишончли ўйин намойиш қилди. Балки кичик ҳисобдадир, аммо натижани қўлга киритдик. Барчага раҳмат айтаман. Йигитлар охиригача ҳаракат қилишди ва даврани ғалаба билан якунлашди.

- Биринчи давра якунланди, келгуси режалар қандай бўлади?

- Ҳозир бироз дам оламиз ва кейинчалик йигитлар индивидуал машғулотларни бошлайди. Футболчиларга махсус дастур тақдим қилинган, улар шу йўсинда таътилда тайёрланиб боришади. Кейин эса Тошкентда йиғинларни бошлаб, 10-12 кунлик машғулотлардан кейин тоғда йиғинларни давом эттирамиз. У ердан қайтиб, иккинчи даврага тайёргарликни ўзимизда олиб борамиз.

- Фикрингизча, иккинчи давра қандай ўтади?

- Менимча, иккинчи давра ҳозиргидан ҳам кучли бўлиши мумкин. Чунки кўп жамоалар трансферлар ойнаси вақтида таркибини кучайтиради. Барча жамоалар бир-бири билан ўйнаб олди ва рақибларининг қандай ҳолатда эканлигини билди. Энди улар барчасини ҳисобга олган ҳолда иккинчи даврага кўпроқ куч ташлайди. Биз эса бўшашмаслигимиз ва охиригача шу зайлда ишлашимиз керак.

- Иккинчи даврадан олдин таркибда кетадиган-келадиган футболчилар бўладими?

- Ҳозирча биз бу борада ишлаяпмиз ва таркибга олиб келиниши мумкин бўлган футболчиларни кузатяпмиз. Таркибдаги футболчилар бизни қониқтирмоқда. Масалан, биз таркибга фақатгина маҳаллий футболчиларни олиб келишимиз мумкин. Чунки легионерлар лимитидан тўлақонли фойдаланганмиз ва уларнинг таркибда қолиши аниқ. Кетадиганлар йўқ. Кўрамиз, балки иккинчи даврада бир қанча ўзгаришлар бўлар.

- Ўйиндан ташқари савол: бугун ЕЧЛ финали бўлади ва қайси жамоага мухлислик қиласиз, қайси жамоанинг ютишини истайсиз?

- Айтиш қийин. Менимча, фаворит "Манчестер Сити" бўлади. Чунки жамоа жуда юқори даражадаги ўйинни намойиш қилмоқда. Балки, айни дамда дунёнинг энг яхшиларидан биридир. Бироқ "Интер" ҳам яхши таркибга эга. Бу финал. Ҳеч ким осонликча ғалаба қозона олмайди. Финал учун жамоалар яхши кайфиятда тайёрланади. Қизиқарли ўйин бўлади. "Сити" ғалаба қозонса керак деб ўйлайман, бироқ "Интер"нинг ғалабасини истайман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика