RU

Последние новости

09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  14 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  0 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  9 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  22 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10

Денис Коростиченко: "Ғиждувон" шундай ўйин кўрсатишини билгандик" Новости

Денис Коростиченко: "Ғиждувон" шундай ўйин кўрсатишини билгандик"

"Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко Про-лиганинг 18-тури доирасида "Ғиждувон" майдонидаги ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

- "Ғиждувон" шундай ўйин кўрсатишини кутгандик. Биринчи бўлимда ишлар унчалик ўхшамади, иккинчисида ҳам. Бугун ғалаба қозониб, уч очко қўлга киритганимиз энг муҳими бўлди. 

- Гол ҳақида фикрингиз. Чиройли гол урилди.

- Стандартдан кейин уриладиган голни анча вақт кутдик. Бугун яхши кун бўлди, чунки стандартдан гол ура олдик. Узоқ вақт стандартлардан гол уриш бўйича ишладик. Шу боисдан бугунги кунни қувончли кун десак бўлади.

- Ўйиннинг оғир ўтишини кутганмидингиз?

- Осон бўлмаслигини кутгандик. Ўйин сўнгида ҳимояда ўйнашга, тўпни тепиб юборишга ҳам тайёр бўлиб тургандик. Айтганимдек, барча режалар амалга ошмади.  Ўйинни кўриб чиқамиз, тахлил қиламиз ва йигитлар билан бу борада гаплашиб оламиз.

- Кейинги тур ўз майдонимизда "Шўртан"га қарши ўтказилади. Бу ўйинга жамоа қай тариқа тайёрланади?

- Сўнгги ўйинлар анча қийин ўтади. Жамоани режа бўйича тайёрлаймиз. Ўз майдонимизда ютишга мажбурмиз. 

- Биринчи бўлимда голга тортадиган яхши вазиятлар бўлди, бироқ гол урилмади. Футболчиларда ёки ўзига бўлган ишонч кўпайиб кетдими ёки бошқа сабаб бўлдими?

- Бундай пайтда футболчида гол уриш ёки урмасликдан бошқа фикр бўлмайди. Қаердадир дарвозабон яхши ўйнади ва жамоасини голдан сақлаб қолди. Қаердадир ўзимиз яхши вазиятда рақиб дарвозасига ноаниқ зарба йўлладик. Сабаб сифатида техник "браклар"ни ёки рақиб посбонининг маҳоратини келтириб ўтсам бўлади. Нафақат ушбу вазиятлар, балки, бошқаларини ҳам кўриб чиқишимиз керак. Асосийси - осон бўлмаган сафар ўйинида уч очко олдик. Энди навбатдаги ўйинга тайёрланамиз.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика