RU

Последние новости

15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  0 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  2 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  5 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1

Денис Коростиченко: "Доим ҳам рақибларнинг вазият яратиши учун имкон бермасликнинг иложи йўқ" Новости

Денис Коростиченко: "Доим ҳам рақибларнинг вазият яратиши учун имкон бермасликнинг иложи йўқ"

Про-лиганинг 12-тури доирасида "Андижон-SGS"га қарши баҳсдан кейинги матбуот анжуманида "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Илк навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Иккинчи давра энди бошланди, даврадаги илк ўйинимиз. Мухлисларни ҳам табриклайман, қўлидан келганича бизни олдинга чорлаб туришди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимнинг ўзида барчасини ҳал қилишимиз, ҳисобни йириклаштиришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда ҳам яхши вазиятлар яратдик. Ўйин сифати борасида унчалик ҳам кўнглим тўлмади. Янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Йирик ҳисобда ғалабага эришганимиз эса яхши, аммо якунда гол ўтказиб юборганимиз ёмон ҳолат. Нолга ўйнашни истагандик. Умуман олганда ғалабага лойиқ эдик.

- Бу мавсум ўз майдонимиздаги биринчи голни ўтказиб юбордик.

- Билмасдим. Айтганингиздан кейин билдим. Уйдаги биринчи гол. Ҳа, нолга ўйнамоқчи эдик. Ҳимояда ёмон ўйнамаяпмиз. Бироқ шундай бўлиб қолди.

- Биринчи ўйиндагидан кўра "Андижон-SGS" бугун яхшироқ ўйнади, яхши вазиятлар яратди. Бирга-бир вазиятлари кўпроқ бўлди. Ҳимоячилар бугун кўпроқ ўтказиб юборишганини қандай баҳолайсиз?

- Ҳа, биринчи бўлимда бирга-бир вазият бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам яна бир вазиятни эслайман. Ҳимоячиларимиз бўшашди, деб айта олмайман. Рақиблар ҳам вазият яратади, ҳар доим уларнинг вазият яратиши учун имкон бермасликнинг иложи йўқ. Ундан ташқари, рақибнинг таркиби ёшлардан иборат, улар кўп югуришяпти, ҳужумда ўйнашга интилмоқда. Буларнинг барчаси қандай содир бўлганини кўриб чиқамиз. Йигитлар билан гаплашиб оламиз.

- Симе Зузул учун бугунги кун омадсиз бўлди, десак бўладими?

- Бўлади. У шунча вазиятларни ура олмаганлигини ўзим ҳам тушунмаяпман. Биринчи бўлимда ура олмаган вазиятларини оқлаш мумкиндир, аммо дарвоза устунини пойлаган сўнгги вазиятини эса оқлаб бўлмайди. Дарвозабон ётиб бўлганди, шунчаки дарвозани аниқ нишонга олса бўлди эди. Ҳа, бугун унинг куни бўлмади. Шунда ҳам у ҳаракат қилди, гол уришга интилди, урди ҳам. Аммо голлари сонини кўпроқ қилиб олиши мумкин эди. 

- Бугун урилган 6 голнинг учтасини ҳимоячилар урди. Ўйин давомида ҳимоячиларга ҳужумга ҳам кўпроқ эътибор бериш кўрсатмаси берилдими?

- Йўқ, ундай бўлмади. Позицион футболда қанот ҳимоячиларининг ҳужумга қўшилиши ҳам бор. Манучехр Сафаровнинг голи шундай бўлди. Узоқдан югуриб келди ва бўш зонага очилди. Бундай голлар бўлиб туради. Жалолиддин Жумабоевнинг биринчи голи стандартдан кейин юзага келди. Тўп йўқотилган бўлса-да, у охиригача ўйнади ва вазиятни якунлади. Сўнгги гол эса унинг ўзининг ташаббуси бўлди. Олдинга чиқди ва вазиятни кўриб, гол урди. Аммо бундай кўрсатма берилмаганди. 

- Боян Найденовнинг ҳолати қандай?

- Ҳозирча аниқ нимадир деб бўлмайди. У умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмоқда. У тўпиғидан муаммо ҳис қиляпти. Уни навбатдаги ўйинларга тайёрлаяпмиз. Келгуси баҳсни 19-санада "Арал"га қарши ўтказамиз. У ерда сунъий майдонда ўйнаймиз. Бундай жароҳати билан уни майдонга туширмасак керак. У стадионда жароҳатини жиддийлаштириб олиши мумкин. "Хоразм"га қарши ўйинга у тайёр бўлади. У биринчи даврани зўр ўтказди. Жамоадаги энг яхшиларидан бўлди. Сафга қайтса жамоага катта ёрдами тегади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика