Денис Коростиченко: "Андижонда ўйнаш қийин, "Олимпик" бу ерга келиб, биринчи рақамли бўлиб ўйнайдиган жамоа эмас"
26 окт 21:46
Новости
Денис Коростиченко: "Андижонда ўйнаш қийин, "Олимпик" бу ерга келиб, биринчи рақамли бўлиб ўйнайдиган жамоа эмас"
— Аввало жамоамга бугунги ўйиндаги ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдираман. Эҳтимол ўйинчиларим орасида бундай трибуналар остида, бундай қўллаб-қувватлаш бор жойда илк бор ўйнаётганлари бордир. "Андижон"ни эса ғалаба билан табриклайман. Улар ўйин бўйи ҳужумлар уюштиришди, бизни босимда ушлаб туришди. Баҳс сўнггида эса бироз чарчаб қолдик ва тўп ўтказдик. Мақсадимиз ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумларга чиқиб кетиш эди. Бизда вазият бўлди, аммо биз ундан фойдалана олмадик.
— "Андижон" стандартларда анча хавфли ҳаракат қилади, бунга алоҳида тайёргарлик кўрилганмиди?
— Бу Суперлигада стандартларда энг яхши ўйнайдиган жамоалардан бири. Бубаня ва Маматказинга қарши персонал ўйинчилар қўйдик. Умуман олганда, ҳаммасини тўғри қилдик, аммо сўнгги вазият ўхшамай қолди.
— "Олимпик" "Андижон"ни умуман юта олмаган. Бу ҳақда фикрингиз қандай?
— Албатта, Андижонда ўзгача атмосфера бор, буни ҳамма билади. Бу ерда ўйнаш қийин, "Локомотив" билан келганимда ҳам шундай бўлганди. Мухлислар жамоага жуда катта ёрдам беришади. "Олимпик" бу ерга келиб биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнайдиган жамоа эмас. Бизга тажриба етмайди, эҳтимол бунга шу сабабдир. "Андижон" ўйинчилари кучлироқ, аммо улар бундай мухлислар билан яхшироқ ўйнашлари керак.
Комментарии