RU

Последние новости

17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  13 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  20 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Денис Иванков Ўзбекистон терма жамоасида ишлайди Новости

Денис Иванков Ўзбекистон терма жамоасида ишлайди

Ўзбекистонда фаолиятини давом эттираётган дарвозабонлар мураббийлари ичида Денис Иванков алоҳида ҳурматга лойиқ инсон.

Ушбу мутахассисни ҳурмат қилмайдиган футболчи, мураббий ёки футболга алоқадор инсонни топиш мушкул. Мухлислар ичида ҳам Иванков алоҳида ҳурматга лойиқ мутахассис ва инсон.

"Машъал" ва "Насаф"даги фаолияти давомида кўплаб иқтидорларни (Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов, Алибек Туропов, Умид Эргашев) етиштириб берган Иванков Купер бошчилигидаги терма жамоамиз мураббийлар штабидан ўрин олди.

Денис Иванков маълум муддат ОТЖ мураббийлар штабида ҳам фаолият кўрсатган мутахассис саналади.

Тан олиш керак, Денис Иванков айни пайтда Суперлигада ишлаётган дарвозабонлар мураббийлари орасида МТЖга ишлашга энг лойиқ номзод. Унинг ўзгача машғулот дастурлари ва ишга бўлган ёндошуви алоҳида эътирофга лойиқ.

Денис Иванковни Ўзбекистонда ишлаган ва ишлаётган дарвозабонлар мураббийлари (Анвар Рашидовдан ташқари) орасида энг кучлиси деб биламан.

Ўзбекистонда энг кўп дарвозабонлар етиштириб берган мутахассис Анвар Рашидов бўлса, ҳозирги кунда Денис Иванков бу "пойга"да анча илдам ҳаракат қилмоқда.

P.S. ЎФА ва Купер дарвозабонлар мураббийини танлашда адашмади.

Рейтинг: +147   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика