RU

"Дембеле соатига 200 километр тезликда ҳаракат қилади" — Хави Новости

"Дембеле соатига 200 километр тезликда ҳаракат қилади" — Хави

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес жамоа вингери Усмон Дембеле ҳақида тўхталиб ўтди.

"Менимча, у ўз позициясида дунёдаги энг яхшиси. У агар барча учрашувларда бўлмаса, ҳар иккинчи ўйинда турлича ўйнайди. Куни кеча унинг статистикасини кўрдим – у ўзига хос ўйинчи, унга ўхшаши йўқ.

У тез-тез тўғри қарор қабул қилиб туришини тилайман. Ҳар доим ҳам муваффақият қозона олмайди, сабаби соатига 200 километр тезликда ҳаракат қилади. У жуда муҳим ва мен уни жуда яхши кўраман. У ғайриоддий ўйинчи ва мен унга ишонаман, менга ҳеч қачон панд бермаган. Усмон клубни тарк этишни истамади, мана у биз билан", – деди "Барселона" бош мураббийи.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика