Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"
25 окт 2025 18:52
Новости
Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"
ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле "Реал" форварди Килиан Мбаппенинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"У фаолияти нуқтаи назаридан "Олтин тўп"га лойиқ. У мавсумни жуда яхши бошлади, шунчаки гол уришда давом этмоқда. Бу менинг дўстим. Умид қиламанки, Мбаппе шу руҳда давом этади ва бир кун келиб ушбу шарафли совринни қўлга киритади", - деди футболчи.
26 ёшли Мбаппе жорий мавсум барча мусобақаларда 12 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилган.
28 ёшли Дембеле "Олтин тўп"нинг амалдаги соҳиби ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии