Дембеле Финляндияда тиббий кўрикдан ўтади
23 окт 2021 08:38
Новости
Дембеле Финляндияда тиббий кўрикдан ўтади
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле жароҳатидан тиклангандан сўнг охирги тиббий кўрикдан ўтиш учун Финляндияга учиб кетади.
Француз сон суяги шикастлангани сабаб Евро-2020дан бери ўйнамайди.
Дембеле июлда дунёга машҳур доктор Лассе Лампайнен қўл остида Хельсинкида операция қилинди. Ўйинчи октябрда енгил машғулотларга қайтди.
Дембеле ушбу дам олиш кунларида тикланишнинг сўнгги босқичига ўтишдан олдин Финляндияга доктордан рухсат олиш учун боради.
Комментарии