Дембеле "Барселона" билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти
02 июн 2021 16:52
Новости
Дембеле "Барселона" билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле клуб билан янги шартнома имзолашга шошмаётганини айтди.
24 ёшли франциялик футболчининг амалдаги шартномаси 12 ойдан сўнг якунига етади.
"Кўрамиз, барчаси қандай кечади. Биз "Барса" раҳбарияти билан учрашамиз. Шошилиш йўқ, менда ҳали қарор қилиш учун вақт бор. Ҳозирда менинг барча эътиборим бўлажак Европа чемпионатига қаратилган", - дейди Дембеле.
"Барселона" ҳужумчини 2017 йилнинг ёзида Дортмунднинг "Боруссия" клубидан 135 миллион евро эвазига харид қилганди.
Футболчи ўтган мавсум Ла Лигада 30та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии