RU

Последние новости

12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  2 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  1 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  0 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  6 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  7 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  2 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  7

Де Хеа, Валенcия ва Чичаритонинг бир-бирлари ҳақидаги фикрлари Новости

Де Хеа, Валенcия ва Чичаритонинг бир-бирлари ҳақидаги фикрлари

"МЮ" расмий сайти Давид Де Хеа, Антонио Валенcия ва Чичаритолардан бир бирига бўлган фикрлари ҳақида интервью олди.
Салом йигитлар. Демак биринчи Антониодан бошлаймиз. Бу мавсумдаги унинг ўйинини қандай баҳолайсизлар?
Давид: Мени ўйлашимча у мавсумни яхши бошлади. Кейинчалик эса жароҳат олди, шундай эмасми Антонио? Тикланиши учун озмунча вақт кетди. У формасини тиклаш учун максимум ҳаракат қилди ва мавсум охирида буни уддалади.

Чичарито: Антонио ўтган мавсумда жамоамизнинг энг яхши ўйинчиси бўлди ва бу тасодиф эмас, у бизни кўп ўйинларда ғалабага етаклади. Ҳа, Антонио бу мавсумда қандайдир натижа кўрсата олмади, лекин Давид айтганидек унга ҳақиқатдан ҳам жарохатлар халақит қилди.  Лекин биз ҳаммамиз Антонионинг қудратини биламиз, шунинг учун яна у бизга жуда керакли ўйинчига айланишини кутамиз. Бизнинг жамоада ҳамма ўз жойини ва вазифасини яхши билади. Ўйлашимча Антонио жамоамиз учун ўз ўйини билан ишончи ва “Юнайтед”даги ўрнига эришади.

Энди навбат Давидга...

Давид Де Хеа:
Мен ҳақимда яхши гапиринглар.

Чичарито: Олдинги интервюларимдан бирида Давидни ҳозирги вақтда дунёнинг энг зўр ўйинчилардан бири эканлигини айтгандим. Шаҳсан мен учун у дунёдаги энг яхши дарвозабон. Бу мавсумда Давид унинг  асосий таркибдаги жойини эгаллаши кераклигини исботлади. Ўйлашимча хоҳлаган ўйинчи унга ишонч билдиришса ўзининг энг яхши ўйини кўрсата олади ва Давид буни ҳақиқатдан уддалади.

Антонио: У ҳамма учун идеал. Ишончим комилки уни Испания терма жамоасининг биринчи жамоасига чақиришади. Унинг жамоадаги дўстлари 1-2 йилдан ўз юртининг асосий дарвозабони бўлишини билишади. Биз унинг ўйинидан хали кўп маротаба завқ оламиз.

Хавьерни қандай одам деб ҳисоблайсизлар?

Антонио:
Хавьер ҳақида нимадир янги гап айтишим қийин. У бизнинг жамоамизга келганига уч йил бўлди ва қанчадан қанча муҳим голлар урди бу эса ажойиб. Унинг бу мавсумдаги кўрсаткичларига қаранг. Агар адашмаётган бўлсам 25та ўйинда 15та гол. Менинг назаримда бу ажойиб натижа. У менинг жамоадошим эканлигидан ва ҳар куни мен билан машқ қилишидан жуда хурсандман.

Давид: Жаноб Антонио айтганидек Чича майдонда биз учун жуда ҳам керак. У жуда ҳам ҳушчақчақ ва тартибли инсон. Уни ўз ишига қандай ёндашишини кўриш етарли. У билан ёнма-ён ўйнаш жуда ёқимли. Унда кўп яхши серия бор ва Хавьер биз учун жуда кўп ҳаётий муҳим голлар уради.

Чичарито: Мен шуни айтишни хоҳлардимки Давид ва Антонио билан ишлашдан хурсандман. Биз испан тилидан суҳбатлашишимиз мумкин, бу эса жуда муҳим.

redevils.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика