Де Лигт операция қилинди, у 3 ойни ўтказиб юборади
12 авг 2020 19:40
Новости
Манбага кўра, 21 ёшли ҳимоячи елкасидаги оғриқ туфайли жарроҳлик столига ётган. Энди у 3 ойни давониш билан ўтказади.
Нидерландиялик 2019/20 йилги мавсум "Ювентус" сафида 39 ўйин ўтказиб, 4+1 натижа кўрсатишга эришганди.
Комментарии