Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди
14 мая 01:01
Новости
Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди
Манба маълумотларига кўра, белгиялик футболчининг агентлари Тони Кроос фаолиятини якунлаганидан сўнг "Реал"га марказий яримҳимоячи кераклигини билган ҳолда Кевинни тавсия қилишган. Таъкидланишича, Де Брюйне "Реал"да ўйнашни хоҳлайди ва маошини икки баробарга камайтиришга ҳам рози. Ҳозирда яримҳимоячининг "Манчестер Сити"даги маоши тахминан 16 миллион евро атрофида бўлса, Испания грандида у 7-8 миллион евро маош олишга тайёр. "Реал" ушбу таклифни ҳурмат билан қабул қилди, бироқ 33 ёшли яримҳимоячининг энг яхши футбол йиллари ортда қолди деган фикрда.
Маълумот учун, Де Брюйне жорий мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этади. У бу мавсум барча мусобақаларда 37 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урган ва 8 та гол узатма берган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер қиймати 27 миллион еврони ташкил этади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии