Де Бруйне "Челси"га қарши ўйнаши мумкин
13 ноя 2018 02:49
Новости
Де Бруйне "Челси"га қарши ўйнаши мумкин
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Бруйне режадан кўра тез тузалмоқда.
The Guardian нашрининг хабарига кўра, белгияликнинг жароҳатидан фориғ бўлиши тезлашмоқда. Натижада, 4 декабрь куни АПЛ доирасида "Уотфорд"га қарши кечадиган баҳсда майдонга тушиши мумкин.
Футболчи "Фулҳэм" билан бўлган учрашувда (2:0) тиззасидан жароҳат олган эди. Шунингдек, де Бруйне 8 декабрь куни "Челси"га қарши баҳсда ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Комментарии