Давронов “Металлург”га ўтди. Бекобод клуби 5 футболчи билан шартномани узайтирди
04 дек 2023 15:44
Новости
Давронов “Металлург”га ўтди. Бекобод клуби 5 футболчи билан шартномани узайтирди
Мазкур ҳафта клуб раҳбарияти йиғилишидан сўнг янги мавсум тадориги қайси санадан бошланиши маълум бўлади. Ўз навбатида хорижлик мураббийлар штабимиз бугун ўз ватанларига отланишди.
Маълумингизким, “Олимпик” жамоаси билан ўтказилган учрашувдан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Веско Стешевич кейинги йилга ҳам жамоа ўзагини сақлаб қолиш ниятида эканлигини, айрим чизиқларни эса клубнинг молиявий ҳолатига қараб кучайтириш нияти борлигини айтиб ўтганди. Шундан келиб чиққан ҳолда “Металлург” ПФК раҳбарияти Ризо Яздандўст, Иван Йосович, Керим Палич, Искандар Шайқулов, Забиҳилло Ўринбоев сингари ўйинчилар билан шартнома муддатини узайтиришга эришди.
Бундан ташқари 2023 йилги мавсумни “Турон” (Яйпан) сафида ўтказган дарвозабон Раҳимжон Давронов билан шартнома имзоланди.


Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии