RU

Последние новости

16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  2 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  0 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  6 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1

Давронбек Каримқулов: "Кучли рақиб билан дуранг ғалаба дегани" Новости

Давронбек Каримқулов: "Кучли рақиб билан дуранг ғалаба дегани"

“Металлург” – “Бунёдкор” жамоалари учрашувидан кейин бекободликлар вакили Давронбек Каримқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бунёдкор” билан учрашувга тайёргарлик жараёнида биз рақибнинг бир қатор ўйинларини кузатдик, жамоа ўйинидаги заиф жиҳатларни имкон даражасида ўргандик. Мураббийларимиз барча чизиқ вакиллари билан алоҳида суҳбатлашиб, керакли кўрсатмаларни беришганди. Ўйин давомида жамоадошларим ўз олдиларидаги вазифаларни тўлиқ уддалашди, деб ўйлайман. Омадимиз чопганида бугун тўлиқ уч очколик ҳам бўлардик. Афсуски, “Бунёдкор”нинг жавоб голини киритган қарши ҳужуми чоғида икки ўйинчимизнинг жароҳатланиб, қолиб кетиши ҳам бизга қимматга тушди. Ўйин курашларга, эҳтиросларга бой бўлди. Учрашув давомида баъзан қизиққонликка берилиб кетган бўлсак, буни ўйиннинг катта аҳамият касб этганлигига йўярсизлар, деб умид қиламан. “Бунёдкор”дек кучли рақибга қарши ўйинда қўлга киритилган очко биз учун ғалабага тенг. Ўйиндан кейин клуб раҳбарияти жамоамиз кийиниш хонасига кириб, барчага миннатдорчилик билдирди. Кейинги ўйинларда омад тилади. Олдинда бизни ҳали яна қийин ўйинлар кутиб турибди. Насиб бўлса, қолган учрашувларда ҳам бор куч ва маҳоратимизни ишга солиб, ишқибозларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз, дейди Давронбек Каримқулов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика