RU

Последние новости

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  6 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  35 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Даврон Турсунов: “Вазиятлардан унумли фойдаланганимизда камида бир очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди” Новости

Даврон Турсунов: “Вазиятлардан унумли фойдаланганимизда камида бир очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди”

"Пахтакор" - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Даврон Турсунов микст зонада ўз фикрларини билдирди.

- Биринчи ўйин бўлгани учун озгина ҳаяжон етишмади. Иккинчи бўлимда эса ҳаммаси изига тушди. Кўрдингиз бир нечта вазиятларга эга бўлдик. Агарда улардан аниқ фойдалана олганимизда сафардан бир очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди.  

- Ўтказиб юборилган голларга келадиган бўлсак, биринчиси стандарт вазиятдан бўлди ва шунда қанот ҳаками байроқчасини кўтарди. Ўша вазиятда биз чалғиб қолдик ва вазиятда тўхтаб қолдик.

- Ўйинга бўлган тайёргарлик юқори даражада эди. Максимум дуранг билан қайтиб кетишни ўйлагандик. Мураббийлар ўйиндан олдин майдонга чиқиб, ишқибозларни қувонтириш учун астойдил харакат қилишимиз кераклигини уқтирганди. Буни таркибдаги йигитлар ҳам яхши тушуниб турганди.

- Андижондан келиб бизни бутун ўйин давомида тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимиздан узур сўраймиз. Уларга миннатдорчилик билдираман.

- Энди кейинги учрашувни яна бир етакчи клублардан бири бўлган “Локомотив”га қарши ўтказамиз. Ўз майдонимизда мухлисларимизни хурсанд қилишимиз шарт деб ўйлайман. Асосий эътиборимизни бўлажак баҳсга қаратамиз – дейди Даврон Турсунов.

"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика