RU

Последние новости

19:00Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  0 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  3 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  12 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  19 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12

Даврон Мирзаев "Андижон"га келади Новости

Даврон Мирзаев "Андижон"га келади

Бугун “Андижон” Тошкентда иккинчи йиғинини бошлади. Бу сафар жамоа “Адмирал” меҳмонхонасига жойлашди.
Айтиш керакки, бугундан таркибга ҳам бир қатор янги ўйинчилар қўшилишмоқда. Машғулотларнинг дастлабки кунида жамоамиз сафида 5 нафар янги футболчи шуғулланди.

Литвадан келган Гедеминас Паулаускас ва Нериюс Астраускас жамоамиз билан машғулотларга киришишди. Шунингдек, дарвозабон Артур Парванов, ярим ҳимоячилар Мирзакамол Камолов ва Собир Усмонхўжаев “Андижон” билан машғулотларни бошлашди. Бу футболчилар орасида Камолов учун “Андижон” бегона жамоа эмас. Чунки у 2008-2010 йилларда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Камоловнинг фаолиятидаги энг яхши ўйинлари ҳам айнан “Андижон” билан боғлиқ десак муболаға бўлмайди. Уч йиллик танаффусдан сўнг ярим ҳимоячи “Андижон”га қайтмоқда. “Локомотив”даги фаолиятлари орқали мухлисларга яхши тиниш бўлган Парванов билан Усмонхўжаев ўз омадларини энди “Андижон”да синаб кўришмоқчи. Ҳозирча бу футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда.

Шунингдек, яна икки кундан сўнг таркибга ҳужумчи Даврон Мирзаев ҳам қўшилади. Россиянинг “Рубин”, “Химки” ва “Нефтехимик” клубларида тўп сурган бу ҳужумчини мураббийлар ПФЛ Кубоги турнирида синаб кўришади. Бундан ташқари африкалик футболчилар ҳам кўрикдан ўтказилади. Аввалги йиғинларда иштирок этган футболчилардан Омад Тойлоқов кўрикдан ўта олмади ва унга жавоб берилди.

 ПФЛ Кубоги бошлангунига қадар жамоамиз эртага “Бунёдкор” ўринбосарларига қарши назорат учрашувида майдонга тушади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика