Даврон Ҳошимов: "Мавсум энди бошланди, якуний хулосани чиқаришга ҳали эрта"
17 мар 2019 07:50
Новости
Даврон Ҳошимов: "Мавсум энди бошланди, якуний хулосани чиқаришга ҳали эрта"
"Локомотив" футболчиси Даврон Ҳошимов "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг (1:3) микст зонада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Учрашувга қаттиқ тайёргарлик кўргандик. "Пахтакор"нинг кучли ва кучсиз томонларини билардик. Бу футбол. Чемпионат эндигина бошланди. Ҳали якуний хулосани чиқаришга эрта деб ҳисоблайман. Мавсум ҳали олдинда. Насиб қилса, ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз деб ўйлайман.
Пенальти? Ўша вазиятда Жалолга умуман тегмагандим. Уни ўзидан сўраганимда кулиб қўйди. Мен пенальти йўқ эди деб ўйладим", - деди Даврон Ҳошимов.
Ниғмонхўжа Нозимов ёзиб олди

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Комментарии