RU

Последние новости

23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  1 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  8 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  3 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11

Даврон Файзиев: “Шошилмаслик керак” Новости

Даврон Файзиев: “Шошилмаслик керак”

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал “Динамо” – “Қизилқум” (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасида фикрларини билдирди.

“Бугун гувоҳи бўлганингиздек майдонда деярли тенгкураш кечган бўлсада, ўз хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Айниқса, тезкор голлар барча режаларимизни бузди. Бу эса футболчиларга ўз таъсирини кўрсатди. Рақиб жамоа сўнгги турда Тошкент ва Қўқонда муваффақиятли тўп сурганди. “Қизилқум” айни кўтарилиш жараёнида. Бундай пайтда жамоа ҳар қандай рақибни янчиши мумкин. Уларнинг таркиби маҳорат ва тажриба бобида биздан устун эканлигини кўриниб қолди.

Шунга қарамай, афсуски бу сафар ҳам яратилган вазиятлардан фойдаланиш бобида анча оқсадик. Рақиблар эса ҳар қандай хатомиздан жуда унумли фойдаланишмоқда.

Иккинчи даврада таркибимизни кучайтиришни режалаштирганман. Сабаби, мақсадимиз учун таркибда ўзгаришлар қилиниши шарт.

“Динамо”да ҳали имконият бор. Агар имконият йўқ, мен буни уддалай олмайман деб ўйлаганимда Самарқандга келиб “Динамо”да иш бошламасдим. Хулоса қилишга шошилмаслик керак. Жўжани кузда санаймиз” – дейди “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика