RU

Последние новости

11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  3 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  6 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  9 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  5 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0

Даврон Файзиев: "Моуринью жойига келди" Новости

Даврон Файзиев: "Моуринью жойига келди"

Таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев Жозе Моуриньюнинг "Тоттенхэм" бош мураббийи бўлганига муносабат билдирди.

"Ҳаётда шундай тушунарсиз вазиятлар бўлиб турар экан. "Тоттенхэм" Англияда топ-тўртликдан ташқаридаги кучли ўртамиёнадан топ-олтиликнинг стабил аъзосигача бўлган йўлни Маурисио Почеттино билан бирга босиб ўтди. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашувчи позициясидан шу турнир финалчиси даражасига етди.

"Тоттенхэм" топ-6 ичида бюджети камроғи, лекин тўртинчи ўриндан пастга тушмасди. Стадион қурилаётганда трансферга маблағ ажратилмади умуман. "Шпорлар" ёқимли футбол намойиш этиб келишди, яъни - биз кучсизмиз деб иккинчи рақам бўлиб ўйнашни одат қилишмади. Почеттино барқарор ўсишга эришаётган коуч. Уни бўшатиш фикри Левида қаердан пайдо бўлди? Омадсиз стартми? Балки. Лекин, реал олиб қараганда бу мавсум "Ливерпуль" ва "МанСити"га бас келиш қийинлигини ҳамма тушуняпти.

"Тоттенхэм"га Жозе Моуринью мураббий бўлди. Бундан ҳулоса - клуб имкониятлари кенгаяди. Почеттино бор имкониятдан максимал фойдаланарди. Моуринью эса талабни катта қўяди. Талабга яраша титуллар ҳам юта олади. ТОП мураббий! Маурисиога эса бир нарса етишмади - титул. Фақат битта томони менга ёқмади, оғир даврда жамоани тортган Почеттинога нисбатан етарлича хурмат кўрсатилмагани. Шуни ҳисобга олмаса, қолгани яхши. Почеттино "Тоттенхэм"дан кам бўлмаган жамоада ишласа керак.

Моуринью жойига келди, қадриятлар ҳали ўйин услубигача таъсир қиладиган даражада илдиз отмаган, ютуқларга тўймаган клуб. Йўналишни ўзи белгилайди. Учинчи томон - клубнинг ўзи. Унинг фойда зарарини эса вақт кўрсатади.

Маур кетди
Маур келди", - деб ёзади Даврон Файзиев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика