Даврон Файзиев: "Келинг, шу саволни очиқ қолдирайлик"
02 авг 2022 21:42
Новости
Даврон Файзиев: "Келинг, шу саволни очиқ қолдирайлик"
- Ўйин ҳақида
- Бугунги ўйин дерби мақомида ўтди. Бундай ўйинда фақат мухлислар ютади. Қизиқарли ва голларга бой ўйин гувоҳи бўлдик.
Футбол хатолардан иборат. Дуранг ҳар икки жамоани ҳам қониқтирмагани аниқ. 3 та ҳужумчимиз 3 та гол урди, бу қувонарли ҳолат.
Такрор айтаман, ўйин ҳиссиётларга бой бўлди. Олдимизда қилинадиган ишлар кўп. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- Жавоҳир Сидиқов ва Мурод Холмуҳаммедовнинг ўйинида пасайиш кузатилаётгандек...
- Ғалаба жамоаники, мағлубият эса мураббийники. Бу ерда Жавоҳир ёки Муродни айблаш нотўғри. Натижага бутун жамоа жавобгар. Футболда кимдир хато қилади ва ундан кимдир унумли фойдаланади.
- 3:3 ҳисобидан қониқдингизми?
Мағлубиятга учраб туриб 3:3 қилганимизни қониқарли дейиш мумкин. Лекин бир киши кам жамоа билан 2:1 ҳисобини бой бериши – бу жуда ёмон холат. Гол уришга имкониятларимиз бўлди, аммо рақиб ҳам яхши ҳимояланди. Ҳозир очко йўқотдик ёки қўлга киритдик, дейиш нотўғри бўлади. Ўйиндаги ҳисобдан хотиржамликка берилиш хато бўлди.
- Жамоа ёзги трансферлар ойнасида фаоллик қилмаганига сабаб нима бўлди?
- Очиғи, бу саволни кутгандим. Лекин, келинг бу саволни очиқ қолдирайлик.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии