RU

Последние новости

00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  1 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2 23:07"Челси" Санчонинг МЮга қайтганини эълон қилди. Лондонликлар футболчини тўлиқ сотиб олмагани учун 5 млн евро тўлашади  3 22:44"Реал Мадрид"нинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномаси маълум  5 22:36Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Чилини мағлубиятга учратди  14 22:02Мирко Еличич: "Жамоам ҳақиқий футбол намойиш этганидан хурсандман"  0 21:47"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномасини эълон қилди  6 21:09"Реал" эртага Трент учун таништирув маросими ўтказади  1 20:45"Ливерпуль" Нуньес учун 70 миллион евро сўрамоқда. Ҳужумчига Испаниядан таклиф бор  2 20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  1 19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  1 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  1 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  8

Даврон Файзиев: «Эркинжон Турдимовнинг «Динамо»ни ўз назоратига олгани бизга катта куч берди» Новости

Даврон Файзиев: «Эркинжон Турдимовнинг «Динамо»ни ўз назоратига олгани бизга катта куч берди»

«Динамо» - «Орол» (3:0) учрашувидан кейин «Динамо» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсада, футболчилар кўрсатган ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим, дейишим қийин. Негадир, ўз майдонимизда ўйин жиҳатдан ташаббусга эга бўлаётган бўлсакда, жамоа сафардагидан нисбатан оғирроқ ўйин намойиш этмоқда. Шу жиҳати менга ёқмаяпти.

- Жамоа футболчиларидан айнан нимани кутаяпсиз?


- Мен ҳар ўйинда майдонда жанг қиладиган, шижоатли ва курашувчи жамоани кўрмоқчиман. Ҳозиргача оладиган бўлсак, уйимизда фақат “Машъал”га қарши кўрсатган, 2:0 ҳисобида ютган ўйинимиздан қониқдим. Сафарда жамоа яхшироқ ўйнаётган бўлса, уйда мен кутган ўйинни ҳар доим ҳам кўрсата олмаяпмиз. Менга ҳар ўйинда рақиб хоҳ охирги ўринда бўладими, хоҳ пешқадам жамоа бўладими уларга қарши майдонда жанг қиладиган футболчилар ва ўйин керак. Ҳозирда эса рақибларга қарши жамоанинг руҳий тайёргарлиги турли хил бўлмоқда. Жамоа исталган ўйинда жанговар кайфиятда тушиши шарт. Шу боис футболчилардан энг аввало шижоат, кураш ва тезликни талаб қиламан.

- “Орол” сўнги турда “Машъал” устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу ҳам жамоани ўйинга тайёрлашда таъсир қилгандир?


- Чинданам, «Орол» жамоаси сўнгги поғонада бораётган бўлсада, рақибларига жиддий қаршилик кўрсата олади. Шу боис йигитларимизга бу рақибга қарши баҳс қийин бўлишини уқтиргандим. Бугунги ўйинни кўрмай, фақат 3:0 натижани эшитган мухлислар “Динамо” осон ғалабани қўлга киритди деб ўйлаши мумкин, аммо бугун жамоага 3 очкони қўлга киритиш осон бўлгани йўқ.



- Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг “Динамо” билан учрашуви ва жамоани ўз назоратига олгани ҳам футболчиларга қандайдир руҳий кўмак бераяптими?


- Шубҳасиз! Эркинжон Оқбўтаевични бутун Ўзбекистон футбол жонкуяри сифатида билиши бежизга эмас. Бундай раҳбар билан фақат юқори натижаларни кўзлаяпмиз. Вилоят ҳокимининг биз билан учрашувда белгилаган вазифа ва мақсадлари бизга ҳам катта масъулият юклайди. Хусусан, футболчилар ҳам буни жуда яхши тушуниб туришибди. Эркинжон Турдимовнинг “Динамо”ни ўз назоратига олгани бизга катта куч берди. Йиғилишдан сўнг, куни кеча клуб қароргоҳида бўлиб, вазият билан тўлиқ танишдилар, учрашув давомида “Динамо” жамоаси тарихини шу даражада яхши билишлари шахсан мени ҳайратга солди. Эркинжон Оқбўтаевичнинг шонли тарихга эга “Динамо” жамоаси мавқеини яна қайта тиклаш борасидаги гаплари биз учун ҳам катта масъулият бўлади.

- Про-Лига якунигача 7 тур қолди. Жамоа энг яқин таъқибчисидан 7 очко ортда қолмоқда. Жамоанинг пешқадамлар сафига кириб олиши имконияти қай даража деб ўйлайсиз?


- Олдин ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман – “Динамо” охиригача кураш олиб боради. Вилоятимиз ҳокими билан учрашувдан кейин жамоамиз олдига катта вазифалар қўйилди. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашишда давом этамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика