RU

Последние новости

22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  54 22:04"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0

Даврон Файзиев: "Авваллари ҳар бир жамоада юлдуз ҳужумчилар бўларди..." Новости

Даврон Файзиев: "Авваллари ҳар бир жамоада юлдуз ҳужумчилар бўларди..."

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев чемпионатимиздаги оғриқли нуқта - ҳужумчилар муаммоси ҳақида тўхталиб ўтди.


- Олий лигада ҳозир аввалгидек юлдуз ҳужумчилар йўқ. Мен ўйнаган пайтда чемпионатимиздаги барча жамоаларда юлдуз мақомидаги ҳужумчилар бўларди. "Пахтакор"дан Шквирин, "Нефтчи"да Бозоров, Дўрмонов, "Навбаҳор"да Шацких, Венников, "Андижон"да Ҳамидуллаев, Баҳодир Раҳмонов, Жиззахдан Ералиев, Самарқандда Жабборов, "Насаф"да Зафар Холмуродов сингари юлдуз ҳужумчилар порлаб чиқишган эди. Ҳозирги кунда эса бу каби юлдузлар саноқли.
"Локомотив"да Темурхўжа Абдухолиқовни кўрсатиш мумкин. "Бунёдкор"да Элдор Шомуродов бор. Лекин айни пайтда Элдор ҳам ҳужумчи сифатида ҳаракат қилмаяпти.
Қолган ҳужумчилар ҳаммаси бир хил савияда, деб ўйлайман. Мени назаримда, "Насаф"да яхшироқ ҳужумчилар жамланган.
Азамат Алланиязов, Бобир Абдухолиқов, Илҳом Шомуродов сингари футболчилар ҳозирги кунда бизнинг футболдаги энг яхши ҳужумчилар саналади.

Лекин бошқа жамоаларни олганда, 2-3 йил мобайнида мунтазам 15та гол урадиган ҳужумчи чиқмаяпти. Ўтган йилги мавсумдан мисол, Баҳриддин Ваҳобов қандай порлаб чиққанди? Ҳозир эса аввалги самарадорлик йўқ.
Ҳужумчи муаммоси нафақат "Сўғдиёна"да, балки бошқа кўплаб жамоаларимизда ҳам бу чизиқ вакиллари муаммо бўлиб турибди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика