Даврон Файзиев: "Футболчиларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди"
18 окт 2014 17:21
Новости
Даврон Файзиев: "Футболчиларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди"
"Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.
"Бунёдкор" стадионидаги мавсумдаги илк ўйинда иштирок этганимиз хурсанд бўлдик. Бундай шароитда ўйнаш жуда ёқимли. Футболчиларим 12 октябрь куни йиғилишган эди. Умуман олганда, шогирдларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. Учрашув қизиқарли кечди. Фақатгина голларни камроқ киритилгани бироз беллашув жозибасини бузиб қўйган бўлиши мумкин. Биз сафарда ёмон ўйин кўрсатиш учун эмас, очиқ ва чиройли ўйин кўрсатиш учун келгандик. Бугун йирик ҳисобда мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Агарда имкониятлардан самарали тарзда фойдалаганимизда, натижа умуман бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Ўйиндан кўнглим тўлди. Учрашувдан сўнг кийиниш хонасида йигитларга раҳмат айтдим. Майдон ҳолати жуда яхши даражада. Бунақанги майдонга тушиб фақатгина футбол ўйнаш керак. Биз бу даражадаги олий сифат майдонда ўйнашни орзу қиламиз.
- Футболчиларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди деб айтдиз. Аммо футболчиларингиз жуда кўп вазиятларда тўпни осонликча йўқотиб қўйишмоқда...
- Ҳамма жамоалар ўз имконияти даражасидан келиб чиққан ҳолда футболчиларни олиб келади. Бизларни ҳозирги даражамизни ҳисобга олганда, уларни ўйинларидан қониқмоқдаман. Ишлаш учун шароит керак. "Сўғдиёна"нинг ўз муаммолари бор. Биз ички имкониятларимизга яраша ўйнадик деб ўйлайман.
- Сўнгги пайтлардаги ОАВ томонидан чиқарилган мақолалар, келишилган ўйинлар борасидаги масалаларга қандай қарайсиз. "Сўғдиёна"нинг ўйинлари туширилган дисклар юқори ташкилотларга жўнатилган экан...
- Буларнинг ҳаммаси миш-миш. Эмишки, Даврон Файзиев ўйинлардан ишлаб топган пулини футболчиларга бўлиб бераётган экан. Улар бу нарсаларни қаердан олаётгани ҳақида тасаввурга эга эмасман. Шу боис, ҳеч бир журналистлар билан мулоқот қилмаяпман. Ҳа айтганча, бизнинг жамоада видео оператор йўқ.
Шаҳбоз Беғамов

Комментарии