RU

Последние новости

16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  1 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0

Даврон Файзиев: “Бугун бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмас эди” Новости

Даврон Файзиев: “Бугун бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмас эди”

“Сўғдиёна” – “Андижон” (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Даврон Файзиев қатнашди.
“Бугунги ички ишлар ходимлари байрами билан барча ИИВ ходимларини табриклайман. Бугун бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмас эди. Шу боис сўнгги учрашувга тушгандек ҳаракат қилдик. Йигитларимга умуман курашларда мағлуб бўлмаслик кераклигини таъкидладим. “Бунёдкор”га қарши кўрсатган ўйинимизни намойиш эта олмаслигимизни билардим. Сабаби майдонлар сифатининг фарқи бор эди”, - деб гап бошлади Файзиев.

- Бугун биз фақат натижа учун ўйнадик. “Андижон”нинг хатоларидан унумли фойдаланишга уриндик. Шукурки битта гол уриб ғалаба қозондик. Насиб бўлса олий лигада қолиш вазифасини бажара оламиз. Охиригача курашамиз. “Пахтакор”га қарши Тошкентда муносиб қаршилик кўрсатиш учун борамиз. Ҳолатимиз шундайки рақиб танлай олмаймиз. Барча баҳсда ғалаба учун ўйнаймиз.

- Мақсадларимиз жуда катта. Жамоа ҳар йили олий лигада қолиш учун курашмасдан юқори ўринларда юришини истайман. Ҳар бир мураббий чемпион бўлишга, ОЧЛда ўйнашни орзу қилади. Бунинг учун кучли жамоа бўлиши керак. Барча шогирдларимдан кўнглим тўқ. Жамоани олий лигада олиб қолишни ва футболчиларни сақлаб қолишга уринамиз.

- Тўғрисини айтсам мен “Реал” мухлисиман. Ёшлигимдан шу жамоага бефарқ эмасман. Оғир даврларни бошдан кечирган вақтда ҳам мухлислик қилганман, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бугун "Реал" ғалаба қозонса жуда ажойиб бўларди, - дейди Даврон Файзиев. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика