RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  30 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  45 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  111 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Даврон Анваров: "Қизилқум" ҳали ўз сўзини айтишига ишонаман" Новости

Даврон Анваров: "Қизилқум" ҳали ўз сўзини айтишига ишонаман"

Бу мавсумда "Қизилқум" сафида жароҳатлар сабаб бир нечта учрашувларни ўтказиб юбораётган Даврон Анваров айни пайтдаги ҳолати ва жамоасининг муваффақиятсиз иштироки ҳақида фикрларини билдирди.

- Даврон Анваров жорий мавсумда нега майдонда кўп кўриниш бермаяпти?
- Эътибор учун раҳмат. Ушбу мавсумга келадиган бўлсак, менда жароҳат бор. Суперлиганинг илк турларида кўплаб жароҳатлар олганим боим ўз формамни тиклашим қийин кечмоқда. Қолган учрашувларда жамоамга максимал даражада ёрдам беришга бор кучим билан ҳаракат қиламан.

- Нега ўсиб бораётган “Олимпик” жамоасидаги фаолиятингизни тугатиб, “Қизилқум”ни танладингиз?

- Ўтган мавсумда “Қизилқум” жамоасида қандай таркиб майдонда тўп тепганини биласиз. Мен ҳам ушбу жамоага ва кучли футболчилар орасига тажриба олиш мақсадида келган эдим. Қолаверса бундай таркибда мен ўз ўрнимга эга бўлмоқчи эдим. Албатта қисман бу мақсадларимга эришдим, деб айта оламан.




- Юқоридаги саволнинг мантиқий давоми. Янги мавсум олдидан “Қизилқум” жамоасида кўплаб футболчилар кетишди. Аммо сиз қолдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Аввало ҳар бир футболчи профессионал бўлиши керак. Менда ҳам шундай. Яъни мен профессионалман ва ушбу жамоа билан ўртада тузилган шартнома муддати тугамаган эди. Қолаверса жамоам янги мавсумда таркибни ёшартиришга ва янгидан жамоа шакллантиришга эътибор қаратмоқда. Бу эса менга қулай имконият. Мен яна ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчиман.

- “Қизилқум” жамоасининг ушбу мавсумдаги омадсизликларига ўз фикрингизни айтсангиз. Нега жамоада қизил карточкалар кўпайиб кетган? Натижалар эса қониқарсиз...

- Тўғри жамоамиз натижаларига ҳавас қилиб бўлмайди. Бунга сабабни қисман саволингиздан топсангиз бўлади. Яъни жамоамиз кўплаб учрашувларни бир киши кам бўлиб ўтказишмоқда. Жамоа вакилларида толиқиш аломатлари пайдо бўлмоқда. Қизил карточкаларга келсак, қайсидир вазиятларда йигитларда вазиятга босиқлик билан қараш етишмаяпти ва қизишиб кетиб қизил карточкаларни кўпайтириб юборишмоқда. Албатта мавсумнинг қолган қисмида иложи борича яхши натижа ва ғалаба учун майдонга тушамиз. Насиб бўлса, “Қизилқум” жамоаси ҳали ўз сўзини айтади ва ўз ўрнида бўлади.

- Даврон сизни “Олимпик”да пайтингиз турли ёшлардаги терма жамоаларда кўрдик. Лекин “Қизилқум” жамоасига келганингиздан кейин эса негадир йиғинларда кўриниш бермаяпсиз?

- Биласизми терма жамоада айниқса U-23 терма жамоасида рақобат жуда кучли. Мураббийлар эса ҳаммани синовдан ўтказиб кўради. Барча жамоаларни кузатиб боради. Албатта улар орасида “Қизилқум” жамоаси ҳам бор. Айни вақтда терма жамоаларда кўриниш бермаганимнинг сабаби айтганимдек ҳозирда олдинги формамга қайтиш билан овораман. Жароҳатларимни даволаб, машғулотларга эътибор берганман. Албатта тез орада U-23 терма жамоасида кўриниш бераман.

- Даврон футболчилик фаолиятингизда ўзингиз учун кучли мураббий деб кимни айта оласиз?

- Ҳозиргача кўплаб кучли мураббийлар билан ишладим ва улардан ўзимга тегишли нарсаларни ўргандим. Аммо профессионал футболчилик фаолиятимда менга ўсишга жуда катта ёрдам берган мураббий Тимур Кападзе фаолиятим давомида менимча кучлилардан бири.

- Қизиқарли савол. “Олимпик” сизга яна жамоага қайтиш имкониятини берганда қайтармидингиз?

- Албатта. Бу жамоа юрагимнинг бир бўлаги бўлиб қолган. Агарда таклиф тушса, шартномам якунланган бўлса, ўйлаб ҳам ўтирмасдан қайтардим.




- Сизнинг фикрингизча нега бизда охирги пайтларда футболимизда “кичик юлдузчалар”миз ўсишга эриша олишмаяпти? Уларни нега Европа яшил майдонларида кўрмаяпмиз?

- Биласизми олдинлари академияларимиз ривожланиш йўлида эди ва ҳар бир мавсумда фақатгина 2-3 нафар футболчи порлаб чиқарди. Ҳозир деярли барча жамоалар академияларини ва базаларини яхшилаб улгурди. Шундай экан албатта яна 2-3 йилда сиз айтган футболчиларни кўришимиз мумкин бўлади.

- Даврон Анваровнинг ўзи ҳам фаолиятини легионер сифатида давом эттириш нияти борми? Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўляптими?

- Албатта таклифлар бор. Буни агентларимиз билишади. Аниқ таклиф бўлса, кўриб чиқамиз фақатгина шартномамиз тугагандан кейин. Ҳа менда ҳам ният бор албатта легионер бўлиб ватанимиз довруғини танитишга. Лекин буни ҳали вақт кўрсатади.

- Даврон мароқли суҳбат учун раҳмат! Мухлисларга тилакларингиз бўлса марҳамат...

- Аввало эътибор учун яна бир бора сизларга раҳмат. Мухлисларга эса футболни севишларини, ўз жамоасини содиқ мухлиси бўлишини сўраб қолган бўлардим. Албатта “Қизилқум” жамоасининг ғалабалари ҳали олдинда ва улар ана шундай ғалабаларга лойиқлар.


Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика