RU

Последние новости

20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:45U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония (матнли трансляция)  17 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4

Дастлабки жиддий ўйин Новости

Дастлабки жиддий ўйин

Сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Янги мураббийлар штабининг ишига хулоса берадиган дастлабки учрашув.

Хавфсираётган нуқта: Марказий ҳимоя.

Кўнгил тўқ нуқтамиз: Қанот ва ҳужум.

Доим барқарор ва танлов кенг нуқта: Ярим ҳимоя.

Ўйин аҳамият жиҳатдан Саудия Арабистони учун нисбатан муҳимроқ ва бу рақибга қўшимча босим беради. Айнан шундан ва уйдаги “деворларимиз” — мухлислар кўмагидан максимал фойдаланиш лозим.

Бугунги ғалаба гуруҳдаги вазиятни биз учун кескин юмшатади.

Рақибда ўйин сифати Осиё Кубогига нисбатан тушган. Бизда эса аксинча, ўсиш кузатилган.

Саудиянинг мудофаа чизиғида муаммолар етарли. Биз эса фақат қанот орқали ҳужумни кескинлаштиряпмиз. Агарда рақиб бу “нуқтамиз”ни зарарсизлантирса, унда марказ орқали йўл излашга тўғри келади. Марказдан ҳужум ташкил этишда эса ҳозирча мақтана олмаймиз.

Саудия Арабистони терма жамоасини ютишга бўлган иммунитет аввалдан шаклланган ва бу жамоани қандай ютишни биламиз. Шу боисдан ҳам ортиқча ҳавотир йўқ.

Ҳаво совуқ, лекин Ўзбекистон термасига далда бўлиш ва миллий жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун стадионни тўлдириш лозим.

Олға ва омад, Ўзбекистон!", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика