RU

Последние новости

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  4 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  1 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  4 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  3 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  4 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  15 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

Дақиқасига Samsung Galaxy A54, соатига Tracker, қолганига ақлим етмайди — Роналду "Ал Насср"да қанча пул топади? Новости

Дақиқасига Samsung Galaxy A54, соатига Tracker, қолганига ақлим етмайди — Роналду "Ал Насср"да қанча пул топади?

Ой бошидаги харажатлар олдидан кайфиятни бироз кўтариб оламиз.

Ишхонага йўл олишда яқинда жўнаб кетган автобусга кеч қолдим. Тана аъзомнинг бир парчасига айланган телефонимда киракаш ҳақини ҳисоблаб кўраман. Йўқ, бугун оч қолишни истамайман. Яхшиси, кейинги автобусни кута қоламан. Кун давомида одамни сомса ҳолига келтириб қўядиган ҳаво ҳароратидан "куч разряжена" ҳолатига келиб, ўзимни ўриндиққа таппа ташлайман. Таппа ташлайман дейиш ҳам нотўғри, акс ҳолда қовурғаларимнинг қисирлаганини эшитишим ҳеч гап эмас. Атрофида пашшалар фестиваль ўтказаётган шипдаги хира лампочкага нигоҳимни қадаганча, ўйга чўмаман. Ҳеч кимнинг хаёлига келмасам ҳам, ойига бир маротаба йўқлаб туришни канда қилмайдиган ижара уй эгаси тез орада ҳол-аҳвол сўрашни бошлай бошлайди. Ой сўнгида археологияга бўлган меҳрим жўшиб кетади ҳамда сопол кўзанинг "сурати"ни топиш ҳаракатига тушиб қоламан. Хаёлимнинг бир оёғи боғда, бири эса Бағдодда бўлиб турган сонияларнинг ҳар бирида Саудия Арабистонида тўп тепаётган юлдуз футболчи Криштиану Роналду миллионлаб пул топади. Ҳа, унинг нафас олиши ҳам пул. Нафасидан ҳам пулнинг ҳиди келади. Сиз ҳам чуқур нафас олиб кўринг-чи! Жин урсин, намунча ҳаммаёқ чанг! Келинг, португалиялик форвард ўзбек муллажирингида тахминан қанча ишлаб топишини чамалаб кўрамиз.

Роналду сониясига 80723 сўм ишлайди. Бу пулга бир кун тўйиб овқатланиш мумкин. Лапша ейиш ҳам жонга тегди. Демак, давом этамиз. 

Дақиқасига 4843380 сўм. Телефоним бошим сингари қотадиган бўлиб қолган. Иложи бўлса, иккаласиниям алмаштириш керак. 

Соатига 293274007 сўм. Криштиану ака, яп-янги Tracker қуллуқ бўлсин! Биламан, барибир ЎзАвтони танламайсиз. Мен эса одатда, паст уловларда юришни ёқтирмайман. Шу боис, қадримга яраша транспортда ишга қатнайман, яъни автобусда.

Кунига 6986208964 сўм. Мактабда математика дарсидан қочганим кўп панд беради-да. Тўғри-да, бунақа сонларга ишим тушмаса нима ҳожати бор?! Роналдунинг бир кунда топадигани эса Ўзбекистонда бутун умр яшашга етади. Бола-чақасига ҳам. Лекин у хотинни иккита қилиш ҳақида ўйламаса керак.

Ҳафтасига 48874108934 сўм. Бунақа майда-чуйда ишларга бошимни қотиришга вақтим йўқ. Ўзингиз ҳисоб-китоб қилаверинг. Атиги 48 млрд сўм экан.

Ойига 211347498096 сўм. Августда имтиҳон топширадиган абитуриентбоп савол экан.

Йилига 2539105359070 сўм. Тошкентни ҳазил тариқасида сотувга қўйган пост ўчириб ташланган бўлса керак-а?! Йўқ, бунақада ҳаётнинг қизиғи қолмайди. Нақ, Мартин Иден бўлиб кетишим ҳеч гап эмас. Кўп хаёл суриш ҳам яхши эмас. Яхшиси, ўриндан кўтарилиб, ишлаш керак. Жин урсин, яна автобус ўтиб кетиб қолибди. Таксида кетардим-у, юқорида айтганимдек, обрўмга тўғри келмайди. Начора, охирги пайтларда вазн орттириб, нақ 60 килога чиққандим. Қуёш тафти уриб турган бекатда яна аввалги ҳолатимга қайтишим ҳеч гап эмас.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика