RU

Последние новости

02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  1 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  27 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  7 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  224 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  138 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  65 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  30

Даниэль ван Буйтен: "Бавария"даги ҳар бир кун идеал тарзда ўтган" Новости

Даниэль ван Буйтен: "Бавария"даги ҳар бир кун идеал тарзда ўтган"

Бельгиялик тажрибали ҳимоячи Динаэль ван Буйтен икки йил аввал футболчилик фаолиятини якунлаганди. Ҳозирги кунда Бельгиянинг "Стандарт" клубида президент ёрдамчиси бўлиб ишлаёган ван Буйтен "Бавария" расмий сайтига интервью берди.


- Даниэль, нима иш билан шуғулланиб юрибсиз?
- Футболчилик фаолиятимни якунлаш осон бўлгани йўқ. Лекин қачондир бу ишни амалга оширишим керак эди. Афсуски биз 50 ёшгача футбол ўйнай олмаймиз. Айни вақтда "Стандарт" клубида иш олиб боряпман. У ерда клуб президентининг ўнг қўлиман.

- "Бавария" клуби билан алоқалар сақланиб қолганми?
- Албатта. Ҳали ҳам клубдагилар билан алоқада бўлиб турамиз. "Бавария"да мен фаолиятимнинг катта қисмини ўтказганман. Мен учун бу жамоада ўйнаш жуда муҳим бўлган. Жуда кўплаб совринларга эга чиққанман. Бу клубда нафақат соврин, муваффақият муҳим бўлган, балки "Бавария"да оила сифатида иноқ бўлиш жуда муҳим. Биз бир оила эдик.

- "Бавария"даги энг ёдда қолган воқеа қайси бўлган?
- Албатта 2013 йилга муваффақиятли мавсум. ЕЧЛдаги ғалаба жуда ёқимли бўлган. Юпп Хайнкес бошқарувидаги требл қайд этгандик. Буни унутиб бўлмайди. Лекин шуни алоҳида қайд этиш лозим, "Бавария"да ўтказган ҳар бир куним идеал тарзда ўтган. Бу ерда 8 йил ичида ажойиб дамларни ўтказдим. Мюнхенда учта нафар фарзандим туғилган. Бу ерда менинг кўплаб дўстларим бор. Фаолиятимдаги ушбу 8 йилликдан катта фахр туйғусини ҳис этаман.

- Шу йиллар мобайнида кимга қарши ўйнаш сен учун қийин бўлган?
- Франк Риберига қарши. Машғулотларда Рибери жуда қийнар эди. Унга қарши ҳаракат қилиш жуда мушкул. Ҳозир эса у ҳам бироз қариб қолган (кулади). Рақиблардан ЕЧЛда Месси даражасидаги футболчиларга қарши ўйнаш қийинроқ бўлган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика