Дани Себальос: "Арсенал"да энг яхшиси – Льяказетт. Обамеянгни Роналдунинг "Реал"да ўтказган даврига солиштириш мумкин"
12 сен 2019 21:00
Новости
Дани Себальос: "Арсенал"да энг яхшиси – Льяказетт. Обамеянгни Роналдунинг "Реал"да ўтказган даврига солиштириш мумкин"
"Ажойиб жамоага эгамиз. Ҳужумдаги учлик ҳаммадан ажралиб туради. Пьер-Эмерик Обаменгяни Роналдунинг "Реал"да ўйнаган даврига солиштириш мумкин, чунки у дарвозага яқин ўйнайди, голлар билан яшайди. У биз учун жуда керакли, жамоамизнинг пойдевори ҳисобланади. Николья Пепе жуда ўткир ва тезкор. Мен учун "Арсенал"да энг яхшиси – Льяказетт. У ўйинни қойилмақом тушунади ва 100% тайёр ҳолда ўйнаса бизга жуда кўп нарса беради. Барча ўйинчиларни жойлаштириб чиқиш – мураббий учун бош оғриғи!
Мухлислар менинг исмимни айтиб куйлашларини тинглаш ажойиб бўларкан. Англияда 10 йилдан бери ўйнаётгандек жуда бахтлиман. Шундай топ даражадаги клубнинг бир қисми бўлганимдан бахтиёрман. "Арсенал" ва "Реал" ўртасида озгинагина фарқ бор", – дейди Себальос.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии