Дамир Темиров: «Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз»
23 апр 09:45
Новости
Дамир Темиров: «Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз»
«Андижон» ярим ҳимоячиси Дамир Темиров «Динамо»га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Зўр томошабоп ўйин бўлди, аммо якунда аламли мағлубият. Охирги дақиқаларда ҳужумга отланиб, ҳимояланишда хатоликка йўл қўйдик. «Динамо» биз кутгандек ўйин кўрсатди, улар ҳар доим очиқ футбол ўйнашади.
Учрашувдаги ҳар бир тўхталиш ўйин темпига таъсир қилди. Аммо бу тўхталишлар бизнинг фойдамизга бўлмади.
Мухлислардан илтимос, жамоамизни дуо қилиб туринглар, биз ижобий натижаларга эришиш учун боримизни берамиз. Максимал кучимизни сарфлаб, ишқибозларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», — дейди Темиров.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии