RU

Последние новости

19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  11 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  0 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  60 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  16 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0

Цюрихда Санъат Шариповга халқаро даражадаги спорт юристи дипломи топширилди Новости

Цюрихда Санъат Шариповга халқаро даражадаги спорт юристи дипломи топширилди

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Санъат Шарипов ўтган йили Швейцариянинг Цюрих Университетига Халқаро спорт ҳуқуқи мутахассислиги бўйича магистратура йўналишига қабул қилинган эди.

Бу йил эса у жаҳон футболига халқаро тоифадаги мутахассислар етказиб берувчи ушбу даргоҳдаги таълим босқичини муваффақият билан тамомлади. Куни-кеча Цюрихда битирувчилар шарафига тантанали диплом топшириш маросими ташкиллаштирилди.

Германия, Буюк Британия, Швейцария, Австрия, Италия, Туркия, АҚШ, Канада, Бразилия, Жанубий Африка Республикаси, Индонезия, Польша, Албания, Словакия, Хитой ва шу каби бошқа бир нечта мамлакатлар вакиллари қаторида, Шариповга ҳам халқаро даражадаги спорт юристи дипломи байрамона тарзда топширилди. Шу тариқа, Санъат Шарипов спорт соҳасидаги халқаро юрист номига сазовор бўлган ўзбекистонлик биринчи мутахассис сифатида қайд этилди.


- Маросимнинг расмий қисми Цюрихдаги машҳур Гроссмюнстер черковида бўлиб ўтди, - дейди Шарипов. – Битирувчилар учун байрам зиёфати кечқурун Цюрих кўли бўйлаб сайр қилган пароходда уюштирилди. Бу жуда ҳам эсда қоларли манзара бўлди. Тадбирда ФИФА, УЕФА, футбол ўйини қоидаларини назорат қилувчи халқаро кенгаш, Халқаро олимпия қўмитаси, Спорт арбитраж суди, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА), Ҳаваскорлар халқаро бокс ассоциацияси (АИБА), муз устида хоккей, велоспорт ва бошқа кўплаб халқаро спорт уюшмалари аъзолари биз билан бирга бўлишди. Улар фаолиятимиздаги янги босқич билан барчамизни самимий қутлашди.

***

Биз ҳам барча юртдошларимиз номидан Санъат Шариповни халқаро спорт юристи мақомини расман олганлиги билан муборакбод этамиз! Ўзбек футболини тараққий эттиришда унинг хизматлари ўзига хос, яъни халқаро кўринишда бўлишлигини ҳам тилаб қоламиз, ҳам кутиб қоламиз!


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика