RU

Последние новости

14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  2 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  8 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  29 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  6

Cоcа Cоlа Суперлигаси. АГМК Жиззахда ғалаба қозонди. "Сўғдиёна"нинг ғалабасиз серияси давом этади Новости

Cоcа Cоlа Суперлигаси. АГМК Жиззахда ғалаба қозонди. "Сўғдиёна"нинг ғалабасиз серияси давом этади

Cоcа Cоlа Суперлигаси 20-туридан ўрин олган баҳси бўлиб ўтди.

Cоcа Cоlа Суперлигаси. 20-тур

30 сентябрь, жума

"Сўғдиёна" – АГМК 0:2 (ТУГАДИ)

Жиззах. "Сўғдиёна" СМ. 18:30

Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Дамир Искандеров, Комилжон Расулов

VAR ҳаками: Илья Ильин

АVAR ҳаками:  Александр Сидоров

Назоратчи: Рашид Айтиков

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Гол: Мартин Боаке (Шоҳруҳ Гадоев) 18, 0:1, Хуршид Ғиёсов 81, 0:2

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 5.Аюбхон Нўъмонов (9.Шавкат Саломов, 73), 10.Шоҳруз Норхонов (28.Самандаржон Мавлонқулов, 65), 11.Жасур Ҳасанов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов,  21.Абдужалил Маназаров, 26.Виталий Денисов, 31.Лука Чермель, 44.Юрий Обшивац (12.Хислат Халилов,  46), 93.Марко Колакович

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Диан Талхатов,  17.Ҳусниддин Ғофуров, 20.Баҳодир Насимов, 32.Нодиржон Сойибов

АГМК: 1.Ботирали Эргашев, 7.Дилшод Аҳмадалиев (13.Элдор Бегимов, 90+4), 3.Сардор Раҳмонов, 16.Артём Филипосян, 2.Акром Комилов, 15.Гиорги Папава ( 8.Абдулла Абдуллаев, 89), 4.Миржамол Қосимов (17.Санжар Турсунов,90+2) (с), 88.Cияваш Ҳақназарий (63.Алишер Жалилов, 90+2), 22.Шоҳруҳ Гадоев, 10.Хуршид Ғиёсов, 27.Мартин Боакье ( 99.Миржаҳон Мираҳмадов, 90+2), 

Захира: 35.Валижон Раҳимов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Дан Спатару,  19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 

Огоҳлантириш: Артём Филипосян  (АГМК) 58, Шавкат Саломов 77, Абдужалил Маназаров ("Сўғдиёна") 90


ЯНГИЛАШ 



Учрашув якунланди 

90+4. ЎЗГАРИШ. АГМК, Дилшодбек Аҳмадалиев ўрнига Элдор Бегимов тушди. 

90+2. ЎЗГАРИШ. АГМК, Миржамол Қосимов ўрнига Санжар Турсунов, Мартин Боакье ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов, Сиявваш Ҳақназарий ўрнига Алишер Жалилов тушди. 

90. ОГОҲЛАНТИРИШ. Абдужалил Маназаров 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ЎЗГАРИШ. АГМК, Гиорги Папава ўрнига Абдулла Абдуллаев тушди. 

84. "Сўғдиёна"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 5та ўйинга етмоқда. 

83. Миржалол Қосимов АГМК мураббийи сифатида илк бор Жиззахда ғалаба қозонмоқда. 

81. ГОООООООООООЛ. Хуршид Ғиёсов 11 метрлик нуқтадан зарбани хатосиз амалга оширди. 

80. ПЕНАЛЬТИИИ. Хуршид Ғиёсов тўп ёнида. 

79. Бош ҳакам ВАР монитори олдига келди. 

79. Виталий Денисов АГМК футболчисига нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди. 

77. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Шавкат Саломов

73. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Аюбхон Нўъмонов ўрнига Шавкат Саломов тушди. 

65. ЎЗГАРИШ. "СЎғдиёна", Шоҳруз Норхонов ўрнига Самандар Мавлонқулов тушди. 

59. ЗАРБАААААААА. ЙЎҚ. Ботирали Эргашев пенальтини қайтарди. 

58. Пенальти ўз кучида қолди. 

58. Бош ҳакам ВАР билан гаплашмоқда. 

58. ОГОҲЛАНТИРИШ. Артём Филипосян

57. ПЕНАЛЬТИИИИИИ. АГМК дарвозаси томон пенальти белгиланди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Юрий Обшивац ўрнига Ҳислат Ҳалилов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Жасур Ҳасановнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

41. ЗАРБААААААА. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди. Мезбонларнинг ҳужумлари анча кескинлашди. 

35. Майдон эгалари ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумларни кўпайтирди. Бироқ вазиятлардан фойдаланишда АГМК ҳимоячилари йўл қўймади. 

29. ЗАРБАА. "СЎғдиёна" футболчиси Абдужалил Маназаровнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

22. Ботирали Эргашев АГМКни муқаррар голдан қутқариб қолди. "Сўғдиёна" ҳисобни тенглаштиришга яқин келди. Зарба муаллифи Аюбхон Нўъмонов. 

18. ГОЛ ВИДЕОСИ. 

18. ГОООООООООООООЛ. Шоҳруҳ Гадоев қанотдан ёриб кириб, ҳимоячилар қаршилигини енгиб тўпни майдон марказига узатди. Вазиятга тезда етиб келган Мартин Боаке дарвозани ишғол қилди. У биринчи даврада ҳам "Сўғдиёна"га гол урган эди. 

17. Ўзаро ўйинларга назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар шу кунгача Жиззахда Суперлига доирасида 13 бор тўқнаш келишган. Уйдаги учрашувларда мутлоқ устунлик "Сўғдиёна" томонида. 7та ғалаба, АГМК ўз тарихида фақат бир маротаба ортга ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлган. 5та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган.

14. Қосимовнинг зарбаси мезбонлар ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди. 

9. ЗАРБАААААА. Жасур Ҳасанов тўпни жарима майдончаси ичига узатди. Ботирали Эргашев тўпни қайтарди, қайтган тўпни Норхонов дарвозага аниқ йўллай олмади. 

4. ЗАРБАААААА. Жасур Ҳасановнинг ўткир бурчак остида берган зарбасини АГМК посбони қайтарди. 

- Учрашув бошланди. 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика