Coca Cola Суперлигаси марказлашган ҳолда давом этиши кутилмоқда
10 июл 2020 14:14
Новости
Coca Cola Суперлигаси марказлашган ҳолда давом этиши кутилмоқда
ЎзПФЛ Coca Cola Суперлиганинг 10, 11 ва12-тур учрашувларини марказлашган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказиш режасини ишлаб чиқишни бошлади.
Боиси авиа ва темирйўл қатновлари бўйича чекловлар клублар учун қўшимча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бу борада клубларга расмий хат чиқарилди.
Марказлашган ҳолатда биз биринчи навбатда Суперлига учрашувлари давомийлигини сақлаб қоламиз, учрашувларни ва клубларни назорат қилишдаги қийинчиликлардан қисман халос бўламиз. Бунда албатта ИИВ, СЭС ҳамда МТРК, шунингдек, "Локомотив", "Бунёдкор", "Пахтакор", АГМК ва "Металлург" клубларининг қўллаб-қувватловига, қолган жамоаларнинг эса чемпионат учрашувлари тўхтаб қолмаслиги йўлида бир ёқадан бош чиқаришларига эришишимиз керак бўлади, - деб ёзади ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии