RU

Последние новости

10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  2 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  7 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  6 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  3 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3

Coca Cola Суперлигаси. Инфантино кузатган баҳсда "Бунёдкор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади Новости

Coca Cola Суперлигаси. Инфантино кузатган баҳсда "Бунёдкор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади

Coca Cola Суперлигаси 9-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

"Бунёдкор" – "Олимпик" 1:1

Голлар: Жасур Ҳакимов (Игорь Иванович) 71' - Отабек Жўрақўзиев (Темур Мамасидиқов) 5', 

6 май. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Султонмурод Абдураҳмонов

VAR: Раҳимбек Каримов

AVAR: Рустам Тоғаев

Назоратчи: Руслан Серазитдинов

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 2.Алексей Носко, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Акбаржон Исматуллаев (с) (57.Амир Тўрақулов 72), 8.Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 10.Расул Йўлдошев (15.Жасур Ҳакимов 46), 11.Игорь Иванович (99.Умидбек Султонов 77), 22.Усмонали Исмоналиев, 29.Музаффар Олимжонов (3.Маҳмуджон Маҳаммаджонов 46), 33.Дониёр Абдуманнопов (17.Виктор Сотникау 86), 34.Суҳроб Иззатов

Захира: 71.Сарвар Каримов, 5.Жасурбек Ёқубов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 45.Фарҳод Ўткуров.

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев,  2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 6.Беҳзод Шамсиев (с), 7.Русланбек Жиянов (37.Алишер Одилов 62), 10.Фарруҳбек Мухторов (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов 62), 11.Отабек Жўрақўзиев (15.Мустафо Абдуманнопов 78), 17.Темур Мамасидиқов (19.Аҳмадулло Муқумжонов 78), 23.Абдурауф Бўриев, 30.Жасур Жалолиддинов (9.Муҳаммадали Ғиёсов 65), 44.Асадбек Раҳимжонов

Захира: 1.Шукрон Юлдашев, 8.Нодирбек Абдихолиқов, 18.Сардорбек Махмудов, 28.Рустам Жахонов.

Огоҳлантиришлар: Фарруҳбек Мухторов 31', Дониёр Абдуманнопов 43'


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Султонов "Олимпик" дарвозабони билан бирга-бир чиққанди, аммо вазиятдан фойдалана олмади.

79. Огоҳлантириш: Носко ҳужумда қоида бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

78. Ўзгаришлар: Мамасидиқов ўрнига Муқумжонов, Жўрақўзиев ўрнига Абдуманнопов туширилди.

75. Марказга яқин ҳудудда Абдумажидов ва Иванович бош билан тўқнашиб кетишди, шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

71. ГОООООООЛ! Ивановичнинг қанотдан узатган тўпини Жасур Ҳакимов "Олимпик" дарвозага бурди ва ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 1:1.

65. Абдураҳмоновнинг зарбасидан сўнг тўп "Олимпик" дарвозаси устидан ўтиб кетди.

62. Ўзгаришлар: Мухторов ва Жиянов ўрнига Иброҳимов ва Одиловлар майдонга тушишди.

55. "Бунёдкор" футболчисининг жарима майдончаси ичига узатган тўпи "Олимпик" футболчисининг қўлига тегди, аммо қўл тана ҳажмини катталаштирмагани туфайли, ҳакам пенальти белгиламади.

46. Ўзгаришлар: Маҳмуд Маҳамаджонов Музаффар Олимжонов ўрнига, Жасур Ҳакимов Расул Йўлдошев ўрнига майдонга тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Бўриевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Сухроб ушлаб олди.

44. Отабек Жўрақўзиев ўзига узатиб берилган тўпни тўхатиб қолди ва қулай нуқтадан зарба берди, Султоновдан супер сейв!

40. Жиянов жарима майдончасига кираётган паллада йиқилди, бироқ ҳакам мазкур вазиятда ўйин қоидаси бузилмаган деб топди.

33. Авазбек Ўлмасалиевнинг жарима зарбасидан тепган тўпини дарвозабон қайтарди!

30. Тўп назорати: 30% - 70%.

27. Мамасидиқов ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, рақиб ҳимоячилари тўпни қайтаришди.

23. Абдуманнопов дарвозабонни алдаб ўтиб, орқароққа пас берди, бироқ пас ўхшамади.

22. Майдон эгалари олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳужумлар ҳозирча хавфли тус олмаяпти.

20. Ўйин давом этади. 

19. Исмоналиев Жияновни бироз туртиб юборди, ҳолат ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.

15. "Олимпик"чилар ўзларининг ажойиб "тики-така"лари билан мухлислар кўзини қувнатишди.

11. Ивановичнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

6. Мезбонлар гол ўтказиб юборгандан сўнг дарҳол ҳужумга ўтди, бироқ хавфли тус олмади.

Тимур Мамасидоқовнинг ҳаволатиб берган узатмасини Отабек Жўрақўзиев боши билан дарвозани ишғол қилди. 

5. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Отабек Жўрақўзиев ҳисобни очди!

3. Баҳс фаоллик билан бошланди. 

1. Ўйин бошланди!

Дарвоқе, мазкур учрашувга ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам ташриф буюрган.

Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқда

- Учрашув 18:30 да бошланади. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика