Coca Cola Суперлигаси. 20-тур лауреатлари
05 окт 2022 19:23
Новости
Coca Cola Суперлигаси. 20-тур лауреатлари
"Бунёдкор" бу тур ўз майдонида чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. "Қалдирғочлар" посбони шу куни ўз маҳоратини кўрсатиб, дарвозани муносиб равишда қўриқлади ва бир неча бор жамоасини голлардан қутқарди. Шу боис, "Бунёдкор" дарвозабони Суҳробжон Султонов Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

"Бунёдкор"нинг "Навбаҳор" устидан қозонган ғалабасида бош мураббий Иван Бошковичнинг ҳиссаси катта бўлди. Яқинда бош мураббий этиб тайинланган Бошкович кучли таркибга эга бўлган "лочинлар"га қарши бир қатор ёш футболчиларни қўрқмай майдонга ташлади. Иван Бошкович шогирдлари шу куни яхши ўйин намойиш қилишди ва ҳақли ғалабага эришишди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти талқинига кўра, Иван Бошкович 20-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.

Бу турда "Сурхон" ярим ҳимоячиси Ислом Тошпўлатов "Қўқон-1912"га қарши баҳсда супергол урди ва тур голига муаллифлик қилди.

"Насаф" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой "Пахтакор"га қарши беллашув бошида ўз жамоадоши билан тўқнашиб кетиши натижасида бошидан жароҳат олди. Боши боғланган ҳолда бутун ўйин давомида фаол ўйнади ва марказда рақиб футболчиларига тинчлик бермади. Мардоновор ўйнаган Акмал Мозговой Championat.asia талқинига кўра 20-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии