RU

Последние новости

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  0 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  44 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  4 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

Coca Cola Суперлигаси. 15-тур превьюси Новости

Coca Cola Суперлигаси. 15-тур превьюси

Бугун тур ўйинлари старт олади.

"Металлург" - "Навбаҳор"

Турнир жадвалидаги ўрни: 11-1

Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 53

Мезбонлар ғалабаси: 13

Меҳмонлар ғалабаси: 24

Дуранг: 16

Тўплар нисбати: 51-77

Қизиқарли фактлар

"Металлург" чемпионат доирасида 6 ўйиндан бери "Навбаҳор"ни мағлуб эта олмаяпти.

"Металлург" чемпионат доирасида 4 ўйиндан бери "Навбаҳор" дарвозасини ишғол қила олмаяпти.

"Металлург" чемпионат доирасида 8 ўйииндан бери дарвозасидан тўп ўтказиб юбормоқда.

"Навбаҳор" чемпионат доирасида 9 ўйиндан бери ютқазмаяпти.

"Андижон" - "Сурхон"

Турнир жадвалидаги ўрни: 7-6

Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 31

Мезбонлар ғалабаси: 16

Меҳмонлар ғалабаси:10

Дуранг: 5

Тўплар нисбати: 57-38

Қизиқарли фактлар

Ўзаро сўнгги 5 та ўйиннинг 4 тасида "Сурхон" ғалаба қозонган.

"Андижон" чемпионат доирасида "Сурхон"га қарши мезбон сифатида охирги 12 ўйиннинг 11 тасида ғалаба қозонган.

"Андижон" чемпионат доирасида 5 та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти.

"Сурхон" жорий мавсум чемпионат доирасида сафардаги ўйинларда атиги бир маротаба ғалаба қозонган.

"Пахтакор" - "Нефтчи"

Турнир жадвалидаги ўрни: 2-3

Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 57

Мезбонлар ғалабаси: 28

Меҳмонлар ғалабаси: 21

Дуранг: 8

Тўплар нисбати: 96-68

Қизиқарли фактлар

Ўзаро сўнгги 8 ўйиннинг 7 тасида "Пахтакор" ютқазмаган.

"Пахтакор" чемпионат доирасида сўнгги 11 та ўйиннинг 10 тасида ғалаба қозонган.

"Пахтакор" чемпионат доирасида кетма-кет 19 ўйиндан бери рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда, пойтахтликлар охирги марта ўтган йилнинг октябрида "Насаф" дарвозасини ишғол қила олмаганди.

"Пахтакор" чемпионат доирасида 11 ўйиндан бери ютқазмаяпти.

"Нефтчи" "Пахтакор" майдонида охирги марта 2016 йил ғалаба қозонган.

"Нефтчи" чемпионат доирасида 16 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти, фарғоналиклар сўнгги марта ўтган йилнинг ноябрида ОКМКга имкониятни бой бериб қўйган.

"Бухоро" - "Қизилқум"

Турнир жадвалидаги ўрни: 14-12

Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 41

Мезбонлар ғалабаси: 16

Меҳмонлар ғалабаси: 18

Дуранг: 7

Тўплар нисбати: 46-55

Қизиқарли фактлар

Чемпионат доирасидаги ўзаро сўнгги 5 ўйинда "Қизилқум" "Бухоро"га ютқазмаган.

"Бухоро" чемпионат доирасида ўз майдонидаги охирги 5 та ўйинда "Қизилқум"га мағлуб бўлмаган.

Чемпионат доирасидаги сўнгги 20 ўйинда томошабинлар камида битта гол гувоҳ бўлишган.

Чемпионат доирасидаги сўнгги 10 та ўйинда дарвозаларга умумий 2 тадан кўп тўп киритилмаган.

"Бухоро" чемпионат доирасида сўнгги 6 ўйинда имкониятни бой берган.

"Бухоро" чемпионат доирасида сўнгги 13 ўйиннинг 12 тасида ғалаба қозона олмаган.

"Қизилқум" сўнгги 12 ўйиннинг атиги 1 тасида ғалаба қозонган.

"Қизилқум" чемпионатда сафардаги 7 ўйиннинг 6 тасида ютқазиб, битта дуранг ўйнаган. Ушбу баҳсларда навоийликлар рақиблари дарвозасига атиги бир маротаба йўл топа олган.

"Турон" - "Насаф"

Турнир жадвалидаги ўрни: 13-4

Чемпионат доирасидаги ўйинлар:3

Мезбонлар ғалабаси: 0

Меҳмонлар ғалабаси: 3

Дуранг: 0

Тўплар нисбати: 1-8

Қизиқарли фактлар

Чемпионат доирасидаги ўзаро ўйинларнинг барчасида "Насаф"нинг қўли баланд келган.

Чемпионат доирасида "Турон" ўз майдонида "Насаф" дарвозасини ишғол қила олмаган.

"Насаф" чемпионат доирасида сўнгги 12 ўйиннинг 11 тасида ютқазмаган.

"Насаф" чемпионат доирасида охирги икки ўйинда ғалаба қозона олмаган.

"Олимпик" - "Сўғдиёна"

Турнир жадвалидаги ўрни: 10-8

Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 3

Мезбонлар ғалабаси: 1

Меҳмонлар ғалабаси: 0

Дуранг: 2

Тўплар нисбати: 4-3

Қизиқарли фактлар

Чемпионат доирасида ўзаро ўйинларда "Сўғдиёна" "Олимпик"ни мағлуб эта олмаган.

Чемпионат доирасида "Сўғдиёна" "Олимпик" майдонида рақиб жамоа дарвозасига гол ура олмаган.

"Олимпик" чемпионат доирасида 4 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти.

"Олимпик" чемпионат доирасида ўз майдонидаги 7 ўйиннинг 6 тасида ғалаба қозона олмаган.

"Олимпик" чемпионат доирасида охирги 11 та ўйинда 1 тадан кўп гол урмаган.

"Бунёдкор" - ОКМК

Турнир жадвалидаги ўрни: 9-5

Чемпионат доирасидаги ўйинлар: 31

Мезбонлар ғалабаси: 17

Меҳмонлар ғалабаси: 7

Дуранг: 7

Тўплар нисбати: 49-33

Қизиқарли фактлар

"Бунёдкор" чемпионат доирасида ўз майдонидаги сўнгги 5 ўйинда ОКМКни мағлуб эта олмаган.

Чемпионат доирасида ўзаро сўнгги 8 ўйиннинг 7 тасида ОКМК ютқазмаган.

"Бунёдкор" чемпионат доирасида 9 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти.

"Бунёдкор" чемпионат доирасида сўнгги 6 ўйиннинг 5 тасида ютқазган.

"Бунёдкор" чемпионат доирасида жорий мавсум ўз майдонида ғалаба қозонмаган.

Жорий мавсум ОКМК иштирокидаги барча ўйинда томошабинлар гол кўришган.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика