RU

Последние новости

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  0 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  9 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  0 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  0 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  11 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  9 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  11 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

Coca Cola Суперлига. Сўнгги 4 тур ҳақида ким қандай фикрда? Новости

Coca Cola Суперлига. Сўнгги 4 тур ҳақида ким қандай фикрда?

Теги :  ПФЛ
ЎзПФЛ Суперлиганинг сўнгги 4 та тур учрашувларини қандай тартибда ўтказиш борасида барча клубларнинг бирламчи таклифларини ўрганиб чиқди.

Унга кўра, 8 та клуб — “Қизилқум”, “Қўқон-1912”, “Пахтакор”, “Бухоро”, “Сурхон”, “Металлург”, “Машъал” ҳамда "Локомотив” футбол клублари худди I даврадаги бўлгани каби, сўнгги тўрт тур учрашувларини ҳам марказлаштирилган тартибда ўтказиш таклифини берган.

Шунингдек, 5 та клуб — АГМК, “Сўғдиёна”, “Насаф”, “Навбаҳор” ва “Андижон” клублари нейтрал майдонлар масаласини илгари сурган. Ва фақатгина “Бунёдкор” футбол клуби учрашувлар тақвимда қандай акс этган бўлса, шундай қолишини истаган.

ЎзПФЛ марказлаштирилган тақвим айни ҳолатда “Пахтакор”, “Сурхон”, “Металлург” ва “Локомотив” футбол клубларига қулайлик туғдиришини, айрим жамоалар учун эса моддий тарафдан қимматга тушишини инобатга олади. Шунингдек, сўнгги тўрт тур учрашувлари учун пойтахтдан қўним топишни режалаштирган жамоалар таклифини ҳам назарда қочирмасликка ҳаракат қилади.

Шундан келиб чиқиб, янги илова клубларга юборилди. Бунда нейтрал майдонларни афзал билган клублар таклифи инобатга олинган. Қўшимчасига, учрашувларини пойтахт ва Тошкент вилоятида ўтказиш истагини билдирган клублар учун ҳам иложи борича қулайроқ майдонлар кўрсатиб ўтилган.

ЎзПФЛ жамоалар ўз учрашувлари жойини тез орада тасдиқлашларини кутади. Шу асосда ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан кейин бўлиб ўтадиган сўнгги тўрт тур тақвими ишлаб чиқилади ҳамда бу борада Спорт-ТВ канали билан фикр алмашилинади.

ЎзПФЛ қийин шароитда ҳам чемпионат учрашувларини тўлиқ ҳамда вазиятдан келиб чиққан ҳолда адолатли ўтказишга интилаётган ўз аъзоларига миннатдорчилик билдиради.


П.С. ПФЛ сўнгги тўрт турни қуйидаги стадионларда ўтказиш бўйича клубларга таклиф юборган. 



Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика