RU

Последние новости

11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  0 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  7 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  3 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  13 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  11 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  18 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  29 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  20 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  249 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10

Coca Cola Суперлига. "Сўғдиёна" ғалабали юришни, Займович гол уришни давом эттиради Новости

Coca Cola Суперлига. "Сўғдиёна" ғалабали юришни, Займович гол уришни давом эттиради

Coca Cola Суперлиганинг 11-тури доирасидаги "Бухоро" - "Сўғдиёна" учрашув бўлиб ўтди.

Coca Cola Суперлига, 11-тур

"Бухоро" - "Сўғдиёна" 0:2

9 май 2023 йил. Бухоро, "Бухоро" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчилар: Ришат Нугманов, Руслан Серазитдинов

Захира ҳаками: Ерлан Нуржанов

VAR: Ҳусан Музаффаров

АVAR: Жасур Рустамов

Назоратчи: Валентин Коваленко

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Жавоҳир Қаҳрамонов (Станислав Андреев) 59, 0:1, Зенан Займович (Ҳислат Ҳалилов)  86

"Бухоро": 20. Сардор Қобулжонов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев ( 7. Жасур Азимов, 75), 25. Аббос Отахонов, 15. Обид Жўрабоев, 80. Фарруҳжон Иброҳимов, 91. Асилжон Бегимқулов (16. Жасур Ҳасанов,   75), 5. Дилшод Жўраев, 88.  88.Всеволод Нихаев (28. Соҳиб Муҳаммадиев, 69), 70. Александар Станисавлевич (77. Файзуллобек Жумақўзиев, 69), 10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 9. Александр Касьян (22.Рўзимбой Аҳмедов, 60)

Захира: 1.Амон Бакаев, 14. Рустамжон Абдуҳамидов, 29. Чингизхон Коиров, 99. Жавоҳир Рўзиев

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 6. Алишер Салимов, 8. Искандар Шойқулов (12. Ҳислат Ҳалилов, 63), 9. Зенан Займович (7. Сердер Сердеров,  88), 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 11. Жасур Ҳасанов, 15. Тарик Исич, 15. Миржалол Абдумуталов (32. Нодиржон Сойибов, 57) 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Станислав Андреев (17. Муҳаммад Йўлдошев, 88), 93. Марко Колакович (4. Элёр Орифов, 46)

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев,  14. Бобур Йўлдошев, 20. Амирбек Файзиев, 26. Улуғбек Абдуллаев, 

Огоҳлантириш: Дилшод Жўраев ("Бухоро") 42, Нодиржон Сойибов ("Сўғдиёна") 80


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

86. ГООООООООООООООООЛ. Зенан Займович ўзи ким? Гол машина! У тўхтамаяпти. У гол уряпти. Ҳислат Ҳалиловнинг босими натижасида тўп Зенанга келиб тушди. У осонгина тўпни дарвозага йўллади. 

80. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Нодиржон Сойибов

80. ЗАРБААА. Ҳалиловдан зарба лекин ноаниқ. 

75. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Жамолиддин Убайдуллаев ўрнига Жасур Азимов, Асилжон Бегимқулов ўрнига Жасур Ҳасанов тушди, 

72. Тўп назорати мезбонларда. 

69. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Александар Станисавлевич ўрнига Файзуллобек Жуманқўзиев, Всеволод Нихаев ўрнига Соҳиб Муҳаммадиев тушди 

63. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Искандар Шойқулов ўрнига Ҳислат Ҳалилов тушди. 

60. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Александр Касьян ўрнига Рўзимбой Аҳмедов тушди. 

59. ГООООООООООООЛ, Сен урмасанг сенга уришади. "Сўғдиёна" ҳисобни очди. Станислав Андреевнинг узатмасини ҳужумчи ролида пайдо бўлган Жавоҳир Қаҳрамонов голга айлантирди. 

57. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Миржалол Абдумуталов ўрнига Нодиржон Сойибов тушди. 

56. Яқин дақиқаларда гол кўрамиз. Тайёр тураверинг. 

54. ЗАРБААА. Иминов бир нечта ҳимоячини алдаб пас берди. Жамоадоши голга айлантира олмади. 

53. "Бухоро" кутилганидек иккинчи бўлимни фаол ўтказмоқда. Бу ҳақида сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров ўз мақоласида айтиб ўтганди. 

52. ЗАРБААА. Убайдуллаевдан зарба. Ноаниқ. 

50. ЗАРБАААА. Станисавлевичнинг узатмасидан сўнг Бегимқулов зарба йўллади. Хавфли. 

46. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Марко Колакович ўрнига Элёр Орифов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

42. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бухоро" ярим ҳимоячиси Дилшод Жўраев сариқ карточка билан жазоланди. 

36. Яна темп пасайди. Кескинлик камайди. 

29. "Сўғдиёна"нинг қанотдан ҳужуми самарасиз якунланди. Шойқулов тўпни қабул қилиб олди ва ноаниқ зарба берди. Қаҳрамонов аниқ узатма берган эди. 

22. Учрашув давом этади. Ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатга ишора қилди. 

21. Ҳакам ВАРни эшитмоқда. 

20.  "Бухоро" ҳисобни очган эди. Гол ҳисобга олинмади. 

13. ЗАРБАААААА. Сербияликлар дуэлида Милан Митрович ғолиб. У Станисавлевичнинг зарбасини қайтарди. 

6. Учрашувда хавфли вазиятлар кам. Темп пас. 

- Учрашув бошланди. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика