RU

Последние новости

08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  0 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  8 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  38 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  65 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  120 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1035 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" 10 киши бўлиб Андижонда дуранг ўйнади Новости

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" 10 киши бўлиб Андижонда дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлига. 7-тур
1 июль, чоршанба
19:00 - АНДИЖОН – БУНЁДКОР 0:0 
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Эркин Бахтиёров 

"Андижон": 71.Исломбек Абдуллаев, 4.Фарҳод Мираҳматов, 7.Жамшид Ҳасанов (27.Муҳаммад Йўлдошев, 90), 8.Фарҳод Бекмуратов , 9.Эммануэль Аривчукву, 14.Мишель Ибе, 17.Абдулло Олимов (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 72), 22.Усмонали Исмоналиев (11.Сирож Мелиев, 72), 23.Тимур Усмонов (10.Артём Литвяков, 78), 77.Жаҳонгир Абдумўминов (5.Хушнудбек Авилов, 78), 88.Дмитро Зозуля.
Захира: 1.Аслонбек Аҳроров, 3.Азамат Исроилов, 6.Бахтиёржон Қосимов, 70. Нодир Мавлонов.

"Бунёдкор": 71.Сарвар Каримов, 3.Ислом Қобилов, 5.Иброҳимҳалил Юлдашев, 8.Жасур Жалолиддинов (49.Фаррух Икромов, 64), 11.Расул Йўлдошев, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Санжар Қодирқулов (34.Суҳроб Иззатов, 83), 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 77.Селим Нурмурадов (6.Анвар Ғофуров, 64), 90.Шаҳбоз Эркинов (92.Ҳумоюн Муртазоев, 83).
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 21.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 24.Баҳодир Пардаев, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Огоҳлантиришлар: Нурилло Тўхтасинов 39, Жамшид Ҳасанов 40, Фарҳод Бекмуротов 73, Иброҳимҳалил Юлдашев 85, Лутфулла Тўраев 85.

Четлатиш: Нурилло Тўхтасинов 59 (2СК)


Андижан

Суперлига. Тур 7

01/07/2020, 19:00

0
:
0
Завершен

Бунедкор

45'
90'
40'  Жамшид Ҳасанов
72'  Усмонали Исмоналиев (Сирож Мелиев)
72'  Абдулло Олимов (Каҳрамон Баҳодиров)
73'  Фарход Бекмурадов
78'  Жаҳонгир Абдумуминов (Хушнудбек Авилов)
78'  Темур Усманов (Артём Литвяков)
90'  Жамшид Ҳасанов (Мухаммадали Юлдашев)
39'  Нурилло Тухтасинов
58'  Нурилло Тухтасинов
64'  Селим Нурмурадов (Анвар Гофуров)
64'  Жасур Жалолиддинов (Фаррух Икромов)
83'  Шахбоз Эркинов (Хумоюн Муртозаев)
83'  Санжар Кодиркулов (Сухроб Иззатов)
85'  Иброхимхалил Юлдашев
85'  Лутфулла Тураев


Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.

ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув тугади. 0:0

90+2. УХХХХХХХХХХХХ! Ўнг қанотдан узатилган тўпга Муртозаев ета олмади! 

90. Жамшид Ҳасанов ўз ўрнини Муҳаммад Юлдашевга бўшатиб берди

89. ЗАРБААААААААА! Жамшид Ҳасанов деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди ва кучсиз зарба берди, Сарвар Каримов ўз ўрнида

85. Огоҳлантиришлар. "Бунёдкор". Иброҳимҳалил Юлдашев ва Лутфулла Тўраев

84. Зозуля дарвоз томон келаётган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан наф чиқмади

83. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Эркинов ва Қодирқулов ўрнига Муртозаев ва Иззатов тушди

78. Ўзгаришлар. "Андижон". Усмонов ва Абдумўминов ўрнига Литвяков ва Авилов тушди

78. ЗАРБААА! Шаҳбоз Эркиновнинг кучли зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди, хавфли эди зарба! 

73. Огоҳлантириш. "Андижон". Бекмуратов рақибига нисбатан қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди

72. Ўзгаришлар. "Андижон". Усмонали Исмоналиев ва Абдуллоҳ Олимов ўрнига Сирож Мелиев ва Баҳодиров майдонга тушди

72. ЗАРБА! Йўлдошев узоқ масофадан дарвозани нишонга олди, ноаниқ.

70. Олимовнинг йўллаган кучли зарбасини Эммануэль на рақиб дарвозасига йўллади, на шерикларига узатди.

67. ГООООООООООООООООЛ! Шаҳбоз Эркинов гол урди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда эди

64. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Нурмуродов ва Жалолиддинов ўрнига Ғофуров ва Икромов тушди

63. ЗАРБА! Чап қанотдан оширилган тўпни Абдулло Олимов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

62. Жалолиддинов жарима майдони ичида йиқилди, пенальти сўради, ҳакам ўйинни давом эттиришди сўради.

60. ЗАРБА! Ибэ ҳимоячининг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олиб, чап оёғида меҳмонлар дарвозаси томон зарба берди, салгина ноаниқ

59. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Нурилло Тўхтасинов тезкор ҳужум пайтида рақибга хавфли ўйнагани учун огоҳлантирилди ва биринчи таймдаги сариқ карточкаси туфайли майдонни тарк этди!

58. ЗАРБААА! Сарвар Каримов дарвозасига йўлланган зарбани қайтарди ва тезкор ҳужум бошлади

51. Усмонов жарима майдони ичига ҳаводан етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ.

50. Жалолиддиновнинг жарима майдонига ошириб берган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди

46. ЗАРБААААААААААА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Ибэ боши билан эмас елкаси билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди! 

46. Иккинчи тайм бошланди


45. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0 

44. Мирахматовнинг дарвозага йўллаган зарбасини Ибэ дарвозага киритмоқчи бўлди, лекин ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди...

43. Тимур Усмонов ҳозир қарши ҳужумда ҳимоячилардан қочиб кетди, аммо тўпни жарима майдони ёнида шунчаки олдириб қўйди

40. УХХХ! "Бургутлар" қулай вазиятни яратиш имкониятига эга эди. Якунда Ибэ ўзини кўрсатмоқчи бўлди ва ноаниқ ҳаракат

40. Огоҳлантириш. "Андижон". Жамшид Ҳасанов

39. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Нурилло Тўхтасинов

35. Абрамов Эркиновнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмади шекилли, Муртазоевни машғулотларни бошлашга чақирди

33. Ажойиб комбинация. Сўнгги зарбани Эркинов дарвозага йўллашга ҳаракат қилди, дарвозабон улгурди.

30. ЗАРБАААА! Селим Нурмурадов рақиблардан тўпни олиб қўйди ва 20 метрлардан зарба берди, ҳимоячиларга тегиб тезлигини пасайтирган тўпни Абдуллаев ушлаб олди

28. ЗАРБАААААААААААААААА! Қандай вазият! Нурилло Тўхтасиновнинг зарбасидан кейин тўп Эркиновга борди, Шаҳбознинг 5 метрлардан йўллаган зарбасини Исломбек Абдуллаев қайтарди! 

25. Хавфли вазият! "Андижон" тезкор қарши ҳужумга ўтди, Бекмуротовнинг ҳаводан узатган тўпини Сарвар Каримов ушлаб олди!

24. Абдулло Олимов жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячилар қайтаришди

19. Фарҳод Мираҳматовнинг чап қанотдан ошириб берган тўпига Ибэ бош билан зарба бермоқчи эди, лекин ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди

15. ЗАРБА! Мезбонларнинг илк ҳужуми, Тимур Усмоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ бўлди

14. ЗАРБАААА! Тўхтасинов бурчак тўпини амалга оширди, Лутфулла Тўраевнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди

14. ЗАРБА! Нурилло Тўхтасиновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи

11. Жасур Жалолиддинов тўп учун курашда Эммануэль билан тўқнашиб кетди. Афтидан у жароҳат олганга ўхшайди.

10. Учрашувдаги илк зарба, Селим Нурмурадовнинг 23 метрлардан ерлатиб йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди

5. Дастлабки дақиқаларда бироз ташаббус "Бунёдкор" томонида, аммо ҳозирча хавфли эмас, ҳужум ҳам ташкил этилгани йўқ

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Андижон" ва "Бунёдкор" ўртасидаги баҳснинг асосий вазиятларини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлади .



Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика