RU

Последние новости

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Coca Cola Суперлига. 4-турда томошабин бўйича "Андижон" етакчи, Тошкентда эса антирекорд янгиланди Новости

Coca Cola Суперлига. 4-турда томошабин бўйича "Андижон" етакчи, Тошкентда эса антирекорд янгиланди

1-3 апрель кунлари Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган 7та ўйин бўлиб ўтди.

ПФЛ маълумотига кўра, бу ўйинларни томоша қилиш учун стадионларга жами 28 634 нафар мухлис ташриф буюрди.

Бу ҳар бир баҳсга ўртача 4 090 томошабин келганини англатади.

Энг кўп мухлис Андижонда ўтган "Андижон" - "Машъал" учрашувига келди - 8 524. Бу борада иккинчи натижа Қўқонда қайд этилди.  "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" учрашувига 6 542 нафар мухлис ташриф буюрди.

Учинчи натижа эса Қаршидаги "Насаф" ва "Турон" жамоалари ўртасидаги учрашувга тегишли бўлди. Шу куни "Марказий" ўйингоҳга 5 878 киши келди. 

Турнинг марказий учрашуви Олмалиқда ўтказилган бўлиб, унда АГМК ва "Навбаҳор" жамоалари тўқнаш келишди. Мазкур баҳсга 4 411 нафар томошабин келган.

Ўтган турда бўлгани каби бу турда ҳам 2021 йилдаги энг паст кўрсатки янгиланди. Тошкентдаги "Пахтакор" - "Металлург" баҳсида 413 киши бевосита стадиондан ўйинни кузатди. 

Coca Cola Суперлига. 4-турда томошабинлар ташрифи:

"Андижон" - "Машъал" - 8 524 томошабин

"Сўғдиёна" - "Сурхон" - 1 842 томошабин

"Қўқон-1912" - "Бунёдкор" - 6 542 томошабин

"Пахтакор - "Металлург" - 413 томошабин

АГМК - "Навбаҳор" - 4 411 томошабин

"Локомотив" - "Қизилқум" -  1 024 томошабин

"Насаф" - "Турон" - 5 878 томошабин

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика