RU

Последние новости

22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  0 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0   0 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  1 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  4 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  11 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  7 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин" Новости

"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"

Теги :  Торпедо
"Зенит" собиқ футболчиси Борис Чухлов "Торпедо"нинг РПЛдан четлатилишини ортиқча жазо деб ҳисоблайди.

Ўтган ҳафтада Москва клуби РФИ (Россия футбол Иттифоқи) Тартиб-интизом қўмитаси қарори билан келишилган ўйинларни ташкил қилишга уриниш сабабли РПЛда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. "Торпедо"нинг собиқ директори Валерий Скородумовга 10 йилга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш тақиқланди, клуб эгаларидан бири Леонид Соболевга эса 5 йилга.


"Тўғриси, тушунмадим, клубни нега бундай жазолашди. Футболчилар бутун мавсум бир даража кўтарилиш учун ўйнашди. Биринчи лигадан РПЛга чиқиш осон эмас.

Агар чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин. Ҳакамлар, агентлар, воситачилар, клуб директорлари... Ишонинг, бизнинг органлар буни эплай олади. Лекин бундан нима фойда? "Торпедо"ни бу нуқтаи назардан нотўғри жазолашди.

Клуб раҳбарларини ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун четлаштириш керак – бу рост. Ўз жамоаси иштирокидаги ўйинларга ставка қўйган футболчилар – бундайларга умрбод тақиқ қўйган бўлардим. Лекин клубни бошқа дивизионга ўтказиш билан жазолаб бўлмайди.

Сизнингча, "Торпедо" бошлиқлари нима қилаётганини ҳеч ким билмасмиди? Айниқса, ҳакам, аниқланишича, ростгўйлик билан иш тутди – жамоага ёрдам бериш таклифини қабул қилмади. Унда клубни нега жазолашди? Бу ишда айбдор одамларни четлаштиринг", – деди "Зенит"нинг собиқ ҳужумчиси.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика