RU

Последние новости

07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  116 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  8 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  0 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  8 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   6 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  28 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  16

Черансиз "Пахтакор" Алиқуловсиз "Насаф"га Қаршида қаршилик кўрсата оладими? Новости

Черансиз "Пахтакор" Алиқуловсиз "Насаф"га Қаршида қаршилик кўрсата оладими?

ОЧЛ фонида эътибордан четда қолаётган лекин Олмалиқдаги баҳсдан қолишмайдиган ажойб тўқнашув бор.

Аслида май ойида ўтиши керак бўлан бу учрашув таркибидаги бир нечта футболчиларнинг U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этаётгани сабаб қолдирилган эди. Ўшанда Шаҳбоз Беғамов ва Абдулазиз Искандаров бу борада ўзаро кичик тортишувга ҳам боргани ёдингизда бўлса керак. Факт шуки, клуб ўшанда регламентни бузмаган ҳолда ўз ҳуқуқидан фойдаланиб ўйинни бошқа санага кўчириш талаби билан чиққан. ПФЛ эса буни рад этмаганди. Демак, бугун "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан олдинги жараёнлар ва қизиқарли маълумотлар ҳақида тўхталамиз. 


Насаф

Суперлига. Тур 11

15/08/2023, 20:00

0
:
0
Завершен

Пахтакор

45'
90'
61'  Марко Станоевич (Баҳром Абдураҳимов)
61'  Шухрат Мухамадиев (Зафармурод Абдурахматов)
76'  Андрес Чавес (Матеус Лима)
76'  Шерзод Насруллаев (Сухроб Нуруллоев)
75'  Шахзод Азмиддинов (Кими Мерк)
78'  Достонбек Хамдамов (Хожимат Эркинов)
89'  Пшемыслав Банашак (Пулатходжа Холдорхонов)
89'  Сардор Собирходжаев (Бехруз Аскаров)

Ўзаро ўйинлар 

Беллашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионатларда жамоалар жами 52 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 30тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 11 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 11 ўйинда ғалаба қозонишган. Рақиб дарвозасини 78 бор ишғол қилган "шерлар" дарвозасидан 47 гол ўтказиб юборган.

Қаршидаги 26 ўйинда эса жамоамиз 9 ғалаба, 8 дуранг ва 9 мағлубият қайд этган. 26 гол урган пойтахт клуби ўз дарвозасидан 33 тўп ўтказиб юборган. Қаршидаги ўйинлардаги ғалабаларда тарози палласи тенг келиб турибди. Бугун эса икки жамоадан бири устунликни ўз томонига оғдириши мумкин. "Марказий" стадионда ўтган сўнгги 5та ўйиннинг 3тасида "Пахтакор"нинг, 1тасида мезбонларнинг қўли баланд келган. 1та учрашувда муроса кўчаси танланган.

07.05.2022. "Насаф" - "Пахтакор" 0:0

10.03.2021."Насаф" - "Пахтакор" 2:3

25.11.2020. "Насаф" - "Пахтакор" 3:0

23.11.2019. "Насаф" - "Пахтакор" 1:2

11.05.2018. "Насаф" - "Пахтакор" 2:3


Янгилар нима каромат кўрсатмоқда?

Иккинчи давра олдидан икки жамоа ҳам таркибига бир нечта янги ижрочиларни қўшиб олди. Ҳозирча улар жуда катта самара келтирди, дейиш қийин. Тўғри Жаба ўртоқлик учрашувларида рақиб дарвозабонларини кўп бор ҳафа қилди. Лекин расмий баҳсларда ҳали ўзини кўрсатганича йўқ. Чавез битта гол урди, у ҳам бўлса кубокда. Сўнгги учрашувлардан келиб чиққанда Лима аргентиналикдан кўра кўпроқ эффект бераётгандек таассурот қолдиряпти. Балки вақт ўтгани сари мослашиш жараёни ортда қолгач ҳаммаси ўз жойига тушиб кетар. Худди шундай ҳолат "Пахтакор"да ҳам кечмоқда. Кухарчик жароҳат билан келган ва тикланиш давом этяпти. Маълумотларга кўра, Стинворден ҳам жароҳати сабаб Қаршига бормаган. У "Навбаҳор" билан кечган ўйинда биринчи бўлимдан сўнг алмаштирилган эди. Қувватов эса яқин вақтгача ҳамкасби Павлюченкога жойини бўшатмайди. Хулоса шуки, икки жамоада ҳам янги келганлар (легионерлар) нималарга қодирлигини кўрсатганича йўқ. Шундай экан вазият иккисида ҳам тенг. 

Йўқотишлар

"Насаф"га қараганда бу борада "Пахтакор"нинг аҳволи оғирроқ. Одатда дарвозабон ярим жамоа, деган иборани ишлатамиз. Бугунги "Пахтакор"га эса Черан - ярим жамоа десак муболаға бўлмайди. Бу йил Черан гол урган учрашувларда "шерлар" мағлубиятга учрамаган ва жами 27 очко жамғарган. Ўтган йили эса у майдонга тушмаган 3та учрашувнинг барчасида жамоа дуранг қайд этган. 

Бугун "Пахтакор" ва Шацких бу вазиятдан қандай чиқиб кетиши қизиқ. Кухарчик, Стинворден хизматидан фойдалана олмайди.  "Насаф"да эса Ҳусниддин Алиқуловнинг кетишини йўқотиш дейиш хато. Олдин ҳам айтганман, Алибек Давронов бугун футболга кириб келган эмас. Рўзиқул Бердиев уни ўтган йилдан бошлаб таркибга қўйиб келди (2022 йил 24та ўйин, 1123 дақиқа кубокда 1та гол). Жорий мавсум Суперлигада 14та учрашувда 956 дақиқа ҳаракат қилди ва 3та гол урди. Алиқуловнинг вазифасини бажариш Алибекка юклатилади. Қолаверса, Ғолиб Ғайбуллаевда ҳам гол уриш қобилияти борлигини инкор қилиб бўлмайди. Умар Эшмуродов кўпроқ қора иш билан шуғулланади. 


Максим Шацких учун август имтихони қандай натижа билан тугайди? "Насаф" чемпионлик учун курашда давом этадими?

Наманганда ирода кўрсатган "Пахтакор" бу ўйиндаги ғалаба орқали чемпионликка катта қадам ташлайди. Бу чиғириқдан бутун чиқса, кейинги турларда нисбатан енгил нафас олиши мумкин. Бу рақиблар билан одатда жамоа катта қийинчиликка дуч келмаган ва доим ютиб келган. Иккинчи даврада 3та учрашувда "Пахтакор" 6 очко тўплади ва турнир жадвалида карвонбошилик қиляпти. "

19 август "Металлург"

29 август "Қизилқум"

22 сентябрь "Сўғдиёна"

28 сентябрь ОКМК

"Насаф"да ҳам шунга ўхшаш вазият. Лекин кейинги рақиблари орасида "Сурхон" ва "Бунёдкор" борлигини айтиб ўтиш жоиз. "Қизилқум" ва "Олимпик" билан ўйинларда "аждарлар" 3 очкога эга чиқишини тахмин қилиш мумкин. "Насаф" ҳозирча "Нефтчи"дан 4, "Навбаҳор"дан 5, "Пахтакор"дан 6 очкога ортда қолмоқда. "Насаф" иккинчи даврада 3та учрашувда қимматли очколарни бой берди. "Андижон" билан дуранг, "Турон"дан мағлубият ва "Бухоро" устидан ғалаба, умумий 4 очко қўлга киритилди, холос. Жамоанинг чемпионлик учун курашда давом этиши бугунги учрашувга боғлиқ. 


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика