RU

Последние новости

02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  0 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  3 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  9 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  1 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  1 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  34 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  4 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  7

Чемпионлик тантана қилинадиган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувини ўтказиб юборманг! Новости

Чемпионлик тантана қилинадиган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувини ўтказиб юборманг!

Суперлига 21-турида "Пахтакор" Тошкентда "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Аллақачон чемпионликка эришиб бўлган "Шерлар" мухлисларни чиройли футбол билан хурсанд этишга уринишади. Жиззахликларда эса Чемпионлар Лигасига чиқиш имконияти мавжуд. Шу сабабли баҳснинг қизиқарли ва кескин кечишига шубҳа йўқ. Жамоалар сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас.

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 47 учрашув бўлиб ўтган. 39 беллашувда "шерлар" ғалабага эришган бўлса, 4тадан ўйинда дуранг ва рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 120 гол урган "Шерлар" ўз дарвозасидан 38 тўп ўтказиб юборишган. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Тошкентдаги 23 баҳснинг 21тасида "Пахтакор" муваффақиятини нишонлаган. Фақат бир мартадан жиззахликлар ютуғи ва дуранг қайд этилган. 1995 йилдан бери "Сўғдиёна" сафар ўйинларида очко олмаган.

Ўйинга ташриф буюрадиган мухлислар чемпионлик нишонланишига аталган ажойиб кечага гувоҳ бўлишлари мумкин. Ишқибозларнинг нафақат қизиқарли футбол, балки чемпионликнинг чиройли байрам қилинишидан баҳраманд бўлишларини истаймиз.

Беллашув якунига етгач, стадионда лазер шоу ташкил этилади. Бундан ташқари, миллий эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури, қимматбаҳо совғалар қўйилган ижтимоий акция ва энг муҳим тадбир - чемпионлик кубогини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Биз футбол байрамида барча мухлисларни кутиб қоламиз. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" беллашуви 1 октябрь, сешанба куни "Пахтакор" стадионида соат 17:00да бошланади.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика