RU

Последние новости

07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  1 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  1 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  165 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  8 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  4 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  15 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  79 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  317 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  8

Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун) Новости

Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)

Уларнинг кўпларини топ-клублар кузатмоқда.

"Байер" муддатидан аввал максимум вазифани бажарди – тарихий чемпионлик қўлга киритилди. Аммо, бу ҳали "фармацевтлар" учун эртакнамо мавсумнинг якуни эмас. Улар бошқа совринлар, жумладан Европа лигасини ютишлари мумкин. Аммо, ёз немис клуби учун осон бўлмайди. "Байер" бош мураббий Хаби Алонсони сақлаб қолди, аммо ўйинчилар билан буни амалга ошириш қийинроқ бўлади. Уларнинг кўпи топ-клублар диққат-эътиборида бўлиб турибди. "Фармацевтлар"нинг улардан айримларини ҳатто чемпионликдан сўнг ҳам сақлаб қолишлари қийин бўлади. Бугун "Байер" ёзда йўқотиши мумкин бўлган ўйинчилар ҳақида гаплашамиз.


Эдмонд Тапсоба

Тапсоба "Байер" таркибидаги бешинчи мавсумини ўтказмоқда. У 4 йилдан бери "фармацевтлар"нинг асосий марказий ҳимоячиси ҳисобланади. Агар чемпионлик бўлмаганида 25 ёшли ҳимоячи юқорироқ босқичга чиқишга лойиқ деб айтиш мумкин эди. Титулдан сўнг бундай дейиш унчалик ҳам тўғри эмас, аммо барибир унда топ-клублардан таклиф қолмоқда. Ўйинчига АПЛдан катта қизиқиш мавжуд. Ёзда унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдирди. Жорий мавсум давомида уларга яна бир неча клублар қўшилди. Футболчига қизиқиш ортмоқда, шу сабаб у эртами-кечми олдинга катта қадам ташлайди.


Йосип Станишич

Станишич 2017 йилдан бери "Бавария" тизимида. Мюнхенликлар бу вақт давомида ўйинчини ўзларида сақлашди, ҳимоячилар билан муаммо бўлганда эса "Байер"га ижара асосида юборишди. Хорват нафақат "рекордмайстерлар"нинг рақобатдошига титул учун курашда ёрдам берди, балки чемпионлик пойгасида кўп нарсани ҳал қилиб берган "Бавария"га қарши ўйинда гол ҳам урди. Йосип доим ҳам асосий таркибда майдонга тушмайди, аммо умумий олганда Алонсо жамоаси учун яхши ўйинчи ҳисобланади. Немис ОАВ хабарига кўра, "фармацевтлар" 24 ёшли марказий ҳимоячини харид қилишни хоҳлашмоқда, аммо буни қилиш қийин бўлади. Мюнхенликлар футболчини кетма-кет иккинчи йил қўйиб юборишмоқчи эмас ва келаси мавсумда унга ишонч билдиришмоқчи. Аммо, кўп нарса янги мураббийнинг позициясига боғлиқ бўлади.


Жонатан Та

"Байер"нинг "Бавария"га ўтиши мумкин бўлган яна бир ҳимоячиси. Та 9 йилдан бери Леверкузенда ўйнамоқда. Футболчининг "фармацевтлар" билан шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган ва ҳозирда унинг келажаги клуб учун жуда муҳим масала ҳисобланади. Клуб бош директори Фернандо Карро яқинда берган интервьюсида ўйинчиларни текинга йўқотмасликни хоҳлашини айтди. У немиснинг "Байер"да қолишига умид қилади, аммо Та шартномани узайтиришни хоҳламаса, клуб уни трансфер бозорига қўяди. Сўнгги янгиликларга кўра, 28 ёшли марказий ҳимоячига 20 млн евро тўлашга тайёр бўлган "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. Ўйинчи фаолиятини Мюнхенда давом эттиришга қизиқмоқда. Балки бу билан нимадир амалга ошар.


Алехандро Гримальдо

Гримальдо "Байер"да илк мавсумини ўтказмоқда ва бу самарадорлик бўйича унинг учун энг яхшиси. 28 ёшли фулбек фақатгина Бундеслиганинг ўзида гол+пас тизими бўйича 22 очко (9+13) тўплади. У шунингдек Европа лигасида 2та гол ва 3та ассист қайд этган. Испан "Бенфика"да ҳам ёмон ўйнамади, аммо Германияда ўзини бутун дунёга кўрсатди. Бир неча бор "Барселона"нинг ўз тарбияланувчисини ортга қайтаришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар чиққанди, аммо буни амалга ошириш қийин бўлади. Ҳатто немис клуби ўйинчини сотувга қўйишга рози бўлса ҳам, трансфер нархи жуда катта бўлади. Шунингдек, футболчи билан шартнома имзолашга "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси" қизиқмоқда. Ушбу клубнинг молиявий ҳолати "кўк-анорранглилар"никидан яхшироқ.


Жереми Фримпонг

Фримпонг "Байер" таркибида тўртинчи мавсумини ўтказмоқда, аммо энг муваффақиятлилари сўнгги икки мавсум бўлди. 23 ёшли хавбек ўтган мавсум Бундеслигада 8та гол ва 7та ассист қайд этган ҳолда гол+пас тизими бўйича 15 очко жамғарди. У жорий мавсумда бу кўрсаткични такрорлади. "Манчестер Юнайтед" ўтган ёздаёқ нидерландиялик билан шартнома имзолашга уринди, аммо нимадир ўхшамади. МЮ ҳалигача ўйинчига қизиқади, аммо ҳозирда бошқа даъвогарлар, жумладан "Бавария" ва Мадриднинг "Реал" клублари бор. Ҳар қандай хоҳловчи клуб Европа чемпионати бошланишига қадар футболчининг товон пули бандини фаоллаштириши мумкин. У 40 млн еврони ташкил этади. Агар кимдир уни тўлашга тайёр бўлса, кейинчалик барчаси ўйинчининг қарорига боғлиқ бўлади.


Флориан Вирц

Кай Хаверц кетганидан сўнг "Байер"нинг янги юлдузи Вирц бўлди. Флориан "фармацевтлар" сафига 2020 йилнинг қишида "Кёльн"дан ўтди ва ёздаёқ биринчи жамоага ўтказилди. Ёш немис ўтган йиллар мобайнида катта тезлик билан ўсмоқда ва буни ҳалигача давом эттирмоқда. 22 ёшли хавбек гол+пас тизими бўйича 22 очко (11+11) жамғарган ҳолда Бундеслигадаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда. У "Байер"да ва бутун немис чемпионатида жамоадоши Гримальдодан кейин энг яхши иккинчи ассистент ва "фармацевтлар"нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Ўйинчи учун бош даъвогар Мадриднинг "Реал" клубидир. Бу рўйхатда "Бавария" ҳам бор. Леверкузен футболчисини 150 млн еврога баҳоламоқда. Вирц олдироқ камида 2025 йилнинг ёзига қадар "Байер"да қолиш истаги ҳақида маълум қилганди, аммо немисни ҳақиқатдан ҳам катта клуб чорлаганда, барчаси ўзгариши мумкин.


Виктор Бонифасе

Бонифасе илк ўйинларида дубллар қайд этган ҳолда Бундеслигага ёриб кирди. "Байер" ўтган ёзда Викторни "Унион"дан 20,5 млн евро эвазига харид қилди ва умуман афсуслангани йўқ. Уни бир неча ойга сафдан чиқарган тиззасидаги жароҳатган қарамай, 24 ёшли ҳужумчи Вирц билан биргаликда чемпионатда 11та тўп киритган ҳолда ўз жамоасининг энг яхши тўпурари ҳисобланади. У шунингдек 8та ассист қайд этган. Топ-клублар сифатли форвардлар учун фаол тарзда овга чиқишини ҳисобга олганда, унда Европада талаб бор. Футболчи билан шартнома имзолашга "Челси", "Арсенал" ва Душан Влаховичнинг эҳтимолий кетишини ҳисобга оладиган "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда. "Байер" футболчини сотмоқчи эмас, аммо клублар рад эта олмайдиган таклифлар бўлиб туради.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика