RU

Последние новости

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  7 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  44 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  4 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

Чемпионлар тақдирланди Новости

Чемпионлар тақдирланди

Теги :  Наманган 2007
Футбол маҳорат мактаблари ўртасида ўтказилган “Профессионал мактаблар лигаси”да Наманган вилоят футбол маҳорат мактабининг 2007 йилда туғилган тарбияланувчилари биринчи ўринни қўлга киритишганди..

“Навбаҳор” – “Сурхон" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ёш футболчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Унда Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, Отабек ва Ойбек Саматов, ота-оналари, мухлислар иштирок этишди.

Тақдирлаш маросимида Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сўз олиб, ёш чемпионларни зафар билан табриклаб, бундан кейинги мусобақаларда ҳам вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилади.

Шундан сўнг, ёш футболчиларга  медаллари ҳамда “Навбаҳор” клуби томонидан тақдим этилган телевизорларни Шавкатжон Абдураззоқов, терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов, Отабек ҳамда Ойбек Саматовлар топширишди.

Жамоа устозлари - Раҳимжон Бозоров ва Ўткир Эргашевлар ҳам тақдирланишди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика