RU

Последние новости

19:20Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  2 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  2 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   1 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  2 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  0 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  7 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  4 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  3 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  5

Чемпионлар Лигаси-2020/21 финали ҳақида нималарни билишимиз керак? Новости

Чемпионлар Лигаси-2020/21 финали ҳақида нималарни билишимиз керак?

Бугун Порту шаҳридаги "Драгау" ўйингоҳида Европа Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи беллашуви ўтказилади.

Финал қаерда ўтади ва унда қайси клублар ўйнайди?

Чемпионлар Лигаси тарихидаги 66-финалда "Манчестер Сити" ва "Челси" ўзаро тўқнаш келади. Ушбу финал Португалиядаги "Драгау" стадионида бўлиб ўтади. Маълумот учун, "Порту"нинг уй аренаси 2004 йилда Европа чемпионати финалини ҳамда 2019 йилда Миллатлар Лигаси финалини қабул қилган.  

Аслида ҳал қилувчи баҳс Истанбулдаги "Олимпия" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, аммо COVID-19 билан боғлиқ чекловлар туфайли УЕФА Ижроия қўмитаси ўйинни бошқа ерга кўчиришга қарор қилди.

"Сити" ҳали финалда иштирок этмаган бўлса, 2012 йилги ғолибликни қўлга киритган "Челси" учун эса бу учинчи финал бўлади.

Мухлислар билан боғлиқ ҳолат қандай? 

Португалия ҳукумати "Драгау" аренасининг Чемпионлар Лигаси финалидаги сиғими 33 фоизни ташкил қилишини, яъни 16 500 томошабинга мўлжалланишини билдирди. Финалчиларнинг ҳар бирига мухлислари учун 6000 чипта ажратилган ва бу чипталарни клубларнинг ўзлари сотишган. Қолган 1700 та чипта нейтрал мухлислар учун сотувга чиқарилди ва 25 майда сотиб бўлинди.

Ғолиб нимани қўлга киритади?

Ғолиб жамоа эга бўладиган Чемпионлар кубоги оғирлиги 7,5 килограммни, узунлиги эса 73,5 сантиметрни ташкил этади. 

"Бу санъат дурдонаси бўлмаслиги мумкин, аммо футболдаги ҳамма унга тегиб кўришни хоҳлайди", – дейди кубок яратувчиси Юрг Штадельманн.

Чемпионлар Лигаси ғолиби навбатдаги қуръа ташлашнинг гуруҳ босқичидан кафолатланган жой олади. Агар миллий чемпионат орқали ютиб олмаган бўлса, албатта.

Ўйинни ким бошқариб боради?

Финалда 44 ёшли испаниялик ҳакам Антонио Матеу Лаос ишлайди. У шунингдек, ёзда ЕВРО-2020'да ҳам фаолият олиб боради.

Яна қандай янгиликлар бор?

Жамоаларга бешта ўзгариш қилиш учун рухсат берилган. Агар ўйин қўшимча таймларга етиб борса, олтинчи алмаштиришга ҳам имконият берилади. Алоҳида айтиш керакки, қайдномадан 23 футболчи ўрин олади.

Очилиш маросими ўтказиладими?

Ҳа, албатта!  Ўзининг "Happier", "Silence" ва "Friends" каби хитлари билан танилган Marshmello Pepsi ҳомийлигида ўзининг ноёб ижод маҳсулларини тақдим этади. У виртуал ижроси билан спорт дунёсидаги энг йирик тадбирлардан бирининг очилиш маросимини безаб бериши шубҳасиз.

Жуда оддий, аммо ҳар бир мухлис билиши керак бўлган маълумотлар билан бўлишдик. Саломат бўлинг. 

UEFA.com сайти асосида Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика