RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  4 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

«Чемпионга қарши ўйинчиларни руҳлантириш шарт эмас». Вадим Абрамов «Пахтакор» устидан ғалаба ва чоракфинал ҳақида Новости

«Чемпионга қарши ўйинчиларни руҳлантириш шарт эмас». Вадим Абрамов «Пахтакор» устидан ғалаба ва чоракфинал ҳақида

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги «Динамо» - «Пахтакор» (3:2) учрашувидан кейин дастлаб самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугунги ғалаба қанчалик тарихий аҳамиятга эга эканлигини билмайман, аммо бугун самарқандлик мухлисларга байрамона кайфият тақдим эта олганимиздан хурсандман. Умид қиламанки, энди стадионда мухлисларнинг келиши ҳам кўпаяди. Биз «Пахтакор»ни ўрганган эдик, уларни қандай ўйнашини билардик. Ўйлаганларимиз иш берди. Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқди, 3та гол урдик. Шундан кейин ўйинни назорат қилишимиз, 2та гол ўтказиб юбормаслик лозим эди. Аммо «Пахтакор» чемпион жамоа, ўйинчиларининг даражаси барибир ўз сўзини айтди. Шунга қарамай, йигитларимиз иштиёқ ва меҳнат эвазига ғолиб чиқишди.

Ҳисоб 3:1 бўлган пайтда Абубакр Муйдинов бўш дарвоза қаршисида қолиб, ҳисобни йириклаштирганида, ўйин охири бунақа асабий ва интригали бўлмасди. Чунки ўйин якуни тобора футболчиларимизнинг вақтни чўзишга уринганини оқламайман, сабаби ўзим бундай ҳаракатлар тарафдори эмасман. Аммо жамоам ғалабани сақлаб қолишга уринди, бу кучли рақибга қарши учрайдиган ҳолат. 

«Пахтакор»га Суперлига ва ОЧЛда омад тилайман. Фикримча, улар бугун бизни менсимай майдонга тушишган бўлса керак. 

Бошқарувимдаги «Динамо»нинг энг яхши ўйиними? Ҳа, биринчи бўлимда ақлли ўйнадик, қарши ҳужумларда ҳам омадимиз келди. Бу рақиб «Пахтакор» экани билан ҳам боғлиқ, одатда ўйинчиларнинг ўзида ҳам иштиёқ кучли бўлади. Энг асосийси ғалабани унутиб, ўсишда, курашишда давом этиш. 

- Миллий жамоадаги муваффақиятсизликдан кейин мураббий сифатида катта саҳнага қайтиш деса бўладими? 

-Билмадим, буни қандай изоҳлаш мумкин. Гап шундаки, «Динамо» билан қуйи лигадамисан ёки олий лигадами, барибир ҳам ўз ишинг билан исботлашингга тўғри келади. Про лигада ишлаб шунга амин бўлдимки, Суперлигадан кўра қуйи лигада ишлаш қийин экан. Чунки ўйинлар тақвими шу даражадаки, биз охирги марта 2 ой олдин ўйин ўтказгандик. Бундай пайтда жамоада пасайиш бўлмаслигини сақлаб қолиш жуда қийин. 


- Бу ўйин сизнинг бошқарувингизда Япония устидан қозонилган тарихий ғалабани ёдга солди...

- Қўйсангиз-чи.., ҳа ўша таркибдан бугун Дилшод Раҳматуллаев ва Баҳодир Насимов майдонда эди. 


- Ўйиндан олдин футболчилар билан нима ҳақда гаплашдингиз? 

- Бундай ўйинларда футболчиларни руҳлантириш учун нимадир айтиш шарт эмас. «Пахтакор» чемпион жамоа, бундай рақибга қарши жамоанинг ўзи ҳам нималарга қодирлигини кўрсатишни истайди. Ўйинчиларни қуйи ўринлардаги жамоаларга қарши баҳсларга тайёрлаш қийинроқ. Йигитлар меҳнатларига яраша натижага эришишди. Улардан миннатдорман.


- 1/8 финалга қуръа ташлашдан аввал «Пахтакор» тушиши мумкинлигини тахмин қилган эдингиз. Чоракфиналда қайси рақибни кутган бўлардингиз?

- Тахмин қилишни истамасдим, келинг қолган ўйинларни ҳам кузатайлик, вақт кўрсатади. 


- Самвел Бабаян бошчилигидаги «Навбаҳор» чоракфиналга йўл олса, тушса-чи?

- «Навбаҳор» бўлса, «Навбаҳор». Нега энди йўқ? Вақт кўрсатади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика