RU

Последние новости

20:15Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  0 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  1 19:52"Реал" Алабадан қутулмоқчи  1 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  26 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  4 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  4 15:38Роналду – энг яхши!  27

Чемпионатнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг Новости

Чемпионатнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг

ЎзПФЛ матбуот хизмати Ўзбекистон чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш учун овозларни қабул қилиш жараёни бошланганини маълум қилади.
Овоз бериш жараёнида Ўзбекистонда фаолият юритаётган спортга оид ОАВ вакиллари (журналистлар) иштирок этишлари мумкин. Номзодлар рўйхати чегараланмаган бўлиб, овоз берувчилар Ўзбекистон миллий чемпионатларида фаолият юритаётган барча футболчилар ва мураббийларга, жумладан, хориж мамлакатларидан келиб ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этаётган футболчилар ва мураббийларга ҳам овоз беришлари мумкин.

Сентябрь ойининг энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича сўровномада иштирок этаётган журналист сентябрь ойи учун энг яхши футболчи ва мураббийилардан жами 5 нафардан номзодларнинг исм-шарифларини ЎзПФЛ матбуот хизматига (media@the-uff.com электрон почта манзилига жўнатган ҳолда) тақдим этишлари керак. Журналистлар ўз вариантларини 6 октябрь соат 18:00гача юборишлари мумкин.

Футболчиларнинг сентябрь ойидаги ҳаракатларини баҳолашда қуйидаги мусобақалар ҳисобга олинади: Олий Лига; Ўзбекистон Кубоги; Биринчи Лига; ЎзПФЛ тасарруфидаги бошқа мусобақалар.

Танловда иштирок этган ОАВ вакилининг вариантларидан келиб чиқиб, футболчи ва мураббийларга қуйидагича баллар берилади: 1-ўрин – 5 балл; 2-ўрин – 4 балл; 3-ўрин – 3 балл; 4-ўрин – 2 балл; 5-ўрин – 1 балл.

ОАВдан келиб тушган вариантлар ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан ҳисоб-китоб қилинади ва унинг якуний натижалари ЎзПФЛ расмий сайти (www.pfl.uz)да эълон қилинади. Энг кўп овоз тўплаган футболчи (мураббий) «Ўзбекистон чемпионатида ойнинг энг яхши футболчиси (мураббийи)» деб топилади.

Март-ноябрь ойларида ўтказиладиган чемпионатнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

Маълумот учун, ушбу тадбир тижорий лойиҳа бўлиб, унга ҳомийлик қилиш истагида бўлган ташкилотлар ҳамкорликка таклиф қилинади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика