“Челси” сафига яна бир Азар қўшилди
29 авг 2017 22:20
Новости
“Челси” сафига яна бир Азар қўшилди
“Уйпешт” клуби ярим ҳимоячиси Кильян Азар фаолиятини “Челси”да давом этиради.
22 ёшли футболчи трансферининг молиявий томонлари ошкор қилинмаяпти.
Кильян – ярим ҳимоячилар Эден ва Торган Азарнинг кичик укаси ҳисобланади. Уларнинг яна бир укаси Итан (2003 йилда туғилган) Белгиянинг “Тюбизе” жамоаси академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Комментарии